Latest news

03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  11 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  0 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  0 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  6 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  2 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  29 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  33 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ал Ҳилол"дан аламимизни олишга ҳаракат қиламиз" News

Темурхўжа Абдухолиқов: "Ал Ҳилол"дан аламимизни олишга ҳаракат қиламиз"

"Локомотив" - "Ал Наср" (0:0) учрашуви якунланганидан сўнг "темирйўлчилар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Раҳбарият томонидан олдимизга қўйилган минимум вазифа бажарилди. Гуруҳдан чиққанимизга хурсандмиз. Нимчорак финалда "Ал Ҳилол" билан тўқнаш келадиган бўлдик. Бу жамоа "Пахтакор"га қарши беллашувда ёмон таассурот қолдирмаганди. Энди Ўзбекистон шарафини фақат "Локомотив" ОЧЛда ҳимоя қилади. Буёғига барчамиз биргалашиб мухлислик қилсак фойдадан холи бўлмайди. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади", - деди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичини кўтаринки кайфиятда ўтказди. Дастлабки бешта турда жамоа ҳужумкор, тажовузкор ўйнади. Лекин айнан бугунги учрашув мухлисларни ранжитди. Шахсан сизга "Локомотив"нинг кўрсатган ўйини ёқдими?

- Ҳар доим ҳам ўйиндан қониқиб бўлмайди. Масалан кеча "Пахтакор" зўр ўйнади, барча уларнинг ўйинидан завқ олди. Аммо якундачи? Нима бўлди? Ёки "Насаф"нинг ўйинларини кўпчилик мақтаганди, мухлислар қониқишганди. Аммо улар ҳам гуруҳда қолиб кетишди. Масалан катта куч билан олдинга ўтиб, ҳужумкор ўйнаб, аммо якунда керакли натижани қўлга кирита олмаганимизда нима бўларди? Биз аввало эҳтиёткорлик билан ўйнадик. Ҳеч қайси жамоа голдан суғурталанмаган. Гарчи гуруҳда пешқадамлик қилиб турган бўлсакда, мағлубият бизни кейинги босқичсиз қолдириши мумкин эди. Натижани ўйлаб ўйнадик. Рақиб ҳимояга урғу қаратгани учун биз ҳам бор кучимизни ишга солмадик. Олдимизда турган вазифани уддаладик.

- Нимчорак финал ўйинида эски таниш, "Ал Ҳилол"га дуч келдинглар. Имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Бу жамоа билан ўтган йили гуруҳ босқичида дуч келгандик. Бу сафар улардан аламимизни олишга ҳаракат қиламиз. Агарда барчамиз бирга, бир тан-у, бир жон бўла олсак, унда бу жамоа тўсиғидан ҳам ўта оламиз. Агарда баъзи мухлислар ўзларини бугунгидек тутадиган бўлишса, унда бизга янада қийин бўлади. Мен бошқа жамоа мухлисларини бизга ишқибозлик қилишга чорламоқчи эмасман. Ҳамманинг ўз танлови ва ўз жамоаси бор. Ким кимни қўллаб-қувватлашни ўзи ҳал қилади. Бизга ишонч билдирган мухлисларга эса миннатдорчилик билдираман.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика