Latest news

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  12 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Темур Турдиев: “Ҳақиқатдан ҳам “Орол”да молиявий муаммолар бор” News

Темур Турдиев: “Ҳақиқатдан ҳам “Орол”да молиявий муаммолар бор”

Биринчи лига қатнашчиси Нукуснинг “Орол” жамоасида бу йил ҳам моддий томондан қийинчиликлар бўлмоқда.

Жамоа ўтган ҳафтада водийга, “Цементчи” билан баҳсга 11 нафар футболчиси билан ташриф буюргани ҳам холатнинг қай даражада эканлигидан далолатдир. Жамоанинг маҳоратли ўйинчиларидан бири Темур Турдиев билан суҳбатлаганимизда, унинг ўзи ҳам молиявий муаммолар бир талай эканлигини куйуниб гапириб берди.

- Ўзингиз ҳам билсангиз керак, айни пайтда молиявий муаммолар биргина “Орол”да эмас балки у каби кўплаб клубларда ҳам мавжуд. Ҳа, афсуски бизнинг жамоада бу муаммо ўта кескинлашиб кетмоқда. Ўтган ҳафта Қувасойга 11 нафар футболчи билан борганимиз рост. Молиявий имкониятимиз шунга мажбур қилиб қўйди. Балки бу гапларим кимларгадир ёқмас. Жамоамиз учун бириктирилган махсус ҳомий ташкилотлар бор. Аммо улардан пул тушиши чўзилиб кетмоқда. Шунга қарамай маҳаллий футболчилар клуб шани учун ҳар бир баҳсда астойдил ўйнаб, осонликча таслим бўлишни истамаяпти. Бунинг учун уларга раҳмат айтсак арзийди. Текинга ўйнаб юрган бўлсада, майдонда борини беради.

- Кўпчилик ўйлаши мумкин, 8-9 ойдан буён ойлик маош олмасдан юрган футболчилар оиласини қандай боқади деб. Гап шундаки, “Орол”да асосан Нукуслик футболчилар ўйнайди. Оиласи бор бўлган ўйинчиларга қўшимча иш сифатида болалар футбол мактабидан иш берилган ва улар ўша ерда болаларга миллионлар ўйинининг илк сабоқларини бериб боради. Оила қурмаган ёшлар эса кўплари олий таълим даргоҳларида таҳсил олади. Тўғриси, ҳар биримиз учун “Орол”да ўйнаш иккинчи иш бўлиб қолган.

- Энди кейинги турларда сафардаги баҳсларга борамизми йўқми олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳаммасини ўша вақт келганда кўрамиз. Балки кейинчалик ҳаммаси яхши бўлиб кетар.

Исломбек Рустамбеков.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика