Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  1 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Темур Турдиев: “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси бўйича ўзим Абдумуротовга овоз берган бўлардим” News

Темур Турдиев: “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси бўйича ўзим Абдумуротовга овоз берган бўлардим”

“Оқ-тепа”нинг нукуслик ҳимоячиси Темур Турдиев бу йил “СА” талқини бўйича биринчи лиганинг “Энг яхши ҳимоячиси” танлови ғолиби бўлди.
Шу муносабат билан тажрибали футболчидан интервью олдик.

- Темур ака, “СА”ни кузатиб борасизми? Умуман “Энг яхши ҳимоячи” бўлишингизни кутганмидингиз?
- Албатта “championat.asia” сайтига тез-тез кириб тураман. Биринчи лигани кенг тарзда ёритиб бориши ёқади. Тўғрисини айтсам, “Энг яхши ҳимоячи” бўлишимни кутмагандим. Буни ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Бу борада бир таниш укахоним айтиб қолди. У йигит “Paynet” очади. Сайтга кирганида “Энг яхши ҳимоячи” бўлганимни кўрибди. Шундан сўнг менга айтди. Ўзим кириб ўқиб, хурсанд бўлдим. Бунинг учун сайт ижодкорларига миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Ўзингиз бу борада қайси футболчига овоз берган бўлардингиз?
- “Орол”даги Мурод Абдумуротовга овоз бераман. Жамоамизга қарши ўйнаган рақиб ҳимоячиларидан кўпроқ шу йигитнинг ҳаракатлари ёқди.

- “Оқ-тепа”даги ҳимоячилар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ёмон эмас. Мақсуд Ҳайитов рақиб ҳужумчилари билан бирга-бир вазиятда кўпинча ютиб чиқади. Лекин бу унинг камчиликлардан холи дегани эмас. Айрим жиҳатлари борасида ишлаши керак. Ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилган Нодир Тешабоев ҳам ҳужумкор ҳимоячи саналади. Тўп учун курашларда яхши ҳаракат қилади. Тезкор футболчи. Шунингдек биринчи босқичда ижара асосида ўйнаган Сергей Прохоров ҳам менда жуда яхши таассурот қолдирди. Унинг келажаги порлоқ. Ўз устида ишлашни тўхтатмаслик керак. Умуман олганда бизда асосан ёшлар ўйнади.  

- Жамоангиз мавсум бошида ўз олдига элитага чиқиш вазифасини қўйганди. Лекин якунда 4-ўрин билан кифояланди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Аввалига биз Александр Мочинов бошчилигида чемпионатга тайёргарлик кўрдик. Кейинчалик эса мураббий кетиб қолди ва унинг ўрнига Фурқат Эсонбоев олиб келинди. Албатта мураббийларнинг ўзгариши ҳам ўйинимизга таъсир ўтказди. Чунки янги мураббий ўз услубини қўллай бошлади. Таркибда ҳам ўзгаришларга қўл урди. Олдин комбинацион ўйин кўрсатишга ҳаракат қилардик. Кейинчалик эса...

- Эсонбоев ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу борада ҳеч нима дея олмайман.

- Келаси йил ҳам жамоада қоласизми?
- Шартномам тугаб бормоқда. Эртага нима бўлишини олдиндан билмаймиз. Бош мураббийнинг режалари қандай бўлади? У қолишимни истайдими йўқми, шуни билиш керак. Агарда янги битим таклиф қилишса ўйлаб кўраман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика