Latest news

16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  0 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  3 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  8 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1

Темур Олимхўжаев 17-21 ноябрь кунлари Тошкентда йиғин ўтказади News

Темур Олимхўжаев 17-21 ноябрь кунлари Тошкентда йиғин ўтказади

2016 йил бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоамизнинг навбатдаги йиғини 17-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
"Айни пайтда селекция ишларига жиддий эътибор қаратяпмиз. Куни кеча Қашқадарёда бўлиб, бир йўла вилоятнинг учта академияси тарбияланувчилари билан яқиндан танишиб чиқдим. Истеъдодлар жуда кўп, 2000 йилларга масъул мураббийларга керакли маслаҳатларни бердим. Боиси уларнинг ҳам терма жамоамиз олдида тутган ўринлари катта. Қолаверса, Қашқадарёда ёшлар учун яратилган шароитлар жуда катта. Бундан оқилона фойдаланишимиз керак. Навоий ва Бухорода ҳам ўсмирларни кузатдим", - дейди Темур Олимхўжаев.

Авваллари ўсмирлар терма жамоаси "Машъал" ва "Пахтакор" футболчиларидан иборат бўлиб қолаётган эди. Бугун эса терма жамоамизнинг географияси анча кенгайди.

- Бугунга келиб "Бунёдкор"дан яхши болалар чиқа бошлади. Бухорода ҳам чакки эмас. "Насаф" мева бера бошлади. Келаси йили саралаш ўйинлари бўлиб ўтади, унга жиддий ҳозирлик кўришимиз лозим. 18 ноябрь куни РОЗСКга қарши баҳс олиб бораимиз, икки кун ўтгач "Спартак" (Тошкент)га қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Иккала рақибимиз ҳам 1998 йил тарбияланувчилари бўлади, - дейди терма жамоамиз устози.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика