Latest news

00:51Сарри Римга қайтишга яқин  1 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  58 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  24 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0

Темур Олимхўжаев: “Қолганини Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар” News

Темур Олимхўжаев: “Қолганини Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар”

Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси индинга Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди.
Дастлабки учрашув Таиландга қарши ўтказилишидан хабарингиз бор. Маҳаллий иқлимга яхшироқ мослашишни мақсад қилган термамиз Ҳиндистонга бир ҳафта аввал жўнаб кетди. Бу орада Австралияга қарши ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди. Биз сафар олдидан ўсмирларимизнинг устози Темур Олимхўжаев билан суҳбатда бўлдик.

- Темур ака, даставвал тайёргарлик ҳақида гапириб берсангиз.
- Худога шукр, Осиё чемпионатига кўрган тайёргарлигимиздан кўнглим тўқ. Режалаштирган барча ишларимизни амалга ошира олдик. Бунинг учун биринчи навбатда ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга ва терма жамоалар марказига ўз миннатдорчилигимни билдираман! Қитъа биринчилигига тайёргарлик жараёнида Европанинг бир қатор етакчи терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Табиийки, бу шогирдларимнинг ўсишига хизмат қилди. Энди мусобақага қандай етиб келганимизни Ҳиндистондаги ўйинларимиз орқали кўрасизлар.

- Мусобақага ўзизнгиз хоҳлаган таркибни олиб кетяпсизми?
- Албатта. Айтганимдек, тайёргарлигимиздан ҳам кўнглим тўқ. Шунчаки, буёғига ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиб, сўнгги йилларда доимийга айланиб қолган ёқимли анъанани давом эттирмоқчимиз. Ўйлайманки, қўл остимдаги футболчилар билан буни уддалай оламан. Бизни ҳеч қандай муаммо қийнаётгани йўқ.

- Аввалги йилларда ўсмирларимизни мунтазам равишда жаҳон чемпионатига чиқиб келаётгани сизга босим туғдирмаяптим?
- Йўқ. Мен ҳеч қандай босимни ҳис қилаётганим йўқ. Ҳаммаси одатдагидек давом этмоқда. Йиғинларни ўтказдик, футболчиларни Осиё чемпионатига муносиб тарзда тайёрладик. Қолганини айтганимдек, Ҳиндистондаги ўйинларимизда кўрасизлар.

- Терма жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган? Жаҳон чемпионатига чиқишми ёки Осиё чемпионатининг совриндорларидан бири бўлишми?
- Мақсад – Осиё чемпиони бўлиш! Табиийки, чемпионликни қўлга киритсак, ўз-ўзидан жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳам қўлга киритилади. Агар ҳозир фақат мундиални кўзлайдиган бўлсак, унда руҳий тайёргарлигимиз фақат шунга мос бўлиб қолади. Йўлланмани қўлга киритганимиздан кейин тўхтаб қолишимиз мумкин. Шу боис, фақат чемпионликни ўйлаяпмиз. Қолгани навбатма-навбат бўлувради.

- Гуруҳдаги рақиблар қанчалик ўрганилди?
- Етарлича ўргандик, деб ўйлайман. Аслида гап рақибни қанчалик ўрганишда кўра, ўз ўйинимизни намойиш қилишда! Агар биз ўзимиз ишлаб чиққан режадан ташқарига чиқмай ишласак ва асл кучимизни кўрсата олсак, рақиб иккинчи даражага тушади.

- Сиз илгари ҳам турли ёшдаги терма жамоаларимизни бошқаргансиз. Бугун қўл остингизда тўп сураётган терма жамоани аввалгилари билан солиштира оласизми?
- Солиштириш ноўрин бўлар? Чунки ҳар бир даврнинг кучли терма жамоалари бўлади. Мен аввал бошқарган терма жамоа сафида ҳам иқтидорли футболчилар талайгина эди. Хусусан, ўша Гейнрих, Зейтуллаев, Магдеев ва бошқалар. Аммо бугунги шогирдларим орасида ҳам иқтидорлилар етарлича.

- Демак, қўл остингизда эртамиз юлдузлари бор эканда?
- Ҳа. Фақат ҳозир уларнинг исм-фамилиясини эълон қилиб, уларни осмонларга чиқариб қўйиш ниятим йўқ. Осиё чемпионати ўша иқтидорлилар учун имконият. Ўзларини кўрсатишсин, терма жамоани ютуқларга эришишига хизмат қилишсин, халқнинг ўзи уларни кўкларга кўтариб қўяверади.

Фурқатбек НИШОНОВ
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика