Latest news

03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  2 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   8 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  15 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Темур Олимхўжаев: “Осиё чемпионатида ярим финалга чиқишимиз шарт” News

Темур Олимхўжаев: “Осиё чемпионатида ярим финалга чиқишимиз шарт”

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси июнь ойининг охирги ўн кунлигида Беларусь пойтахти Минскда йиғин ўтказиб, мезбонларга қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушди.
Хабарингиз бор, терма жамоамиз сентябрь ойида Ҳиндистонда ташкил қилинадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Одатдагидек, мазкур мусобақада ўсмирларимиз олдига ярим финалга чиқиш орқали жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Биз Минск сафаридан кейин терма жамоа бош мураббийи Темур Олимхўжаев билан суҳбатлашдик.

- Темур ака, аввало Минск сафари таассуротлари билан ўртоқлашсангиз.


- Минскда ўтказган йиғинимиздан кўнглим тўлди, деб бемалол айта оламан. Сабаби, биз йиғин давомида яхши шароитларда машғулот ўтказдик ва Европа вакилига қарши назорат учрашувида майдонга тушдик. Айтишим керак, мезбонлар бизни илиқ тарзда кутиб олишди. 23 июнь куни манзилга етиб борган бўлсак, кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Ҳатто ўйинлар куни ҳам машғулотлар ўтказишни канда қилмадик. Учрашувлар халқаро мақомда бўлгани туфайли ҳар баҳсдан аввал давлатларнинг мадҳиялари янгради. Шогирдларим мадҳияни жонли тарзда куйлаб, стадионга ташриф буюрганларга ватанпарлик хислатларини намойиш қилишди.

- Беларусь ўсмирларига қарши икки ўйиннинг бирида мағлуб бўлиб, иккинчисида ғалаба қозондинглар. Учрашувлар ҳақида қандай фикрдасиз?


- Иккала баҳс ҳам қизиқарли, томошабоп ўтди, дейишим мумкин. Қолаверса, биз ҳар иккала беллашувда ҳам бемалол ғалаба қозонсак бўларди. Билмадим, биринчи учрашувда омад кулиб боқмадими, ҳатто дуранг ҳам ўйнай олмадик. Ваҳоланки, шогирдларим жуда ажойиб ўйин намойиш қилишганди. Биз билан раҳбарият ҳам Минскка борган эди. Уларга ҳам терма жамоанинг ўйини манзур бўлди. Иккинчи баҳс олдидан футболчиларни учрашувга руҳан тайёрладик. Шунга монанд улар “албатта ғалаба қозонамиз”, дея майдонга чиқишди. Худога шукр, болалар кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди ва Беларусь иккинчи ўйинда мағлуб этилди.

- Учрашувлар орқали футболчиларингизнинг бугунги ҳолатини кўздан кечириб олганингиз табиий. Шогирдларингиздан кўнглингиз тўқми?


- Олдимизда Осиё чемпионати бор. Мазкур мусобақада ярим финалга чиқишимиз шарт! Бунинг учун албатта яхши шаклланган, кучли терма жамоага айланишимиз лозим. Саволингизга келсам, юқорида айтганимдек, Минск сафаридан кўнглим тўлди. Гарчи биринчи ўйинда ютқазган бўлсакда, шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим, бироқ биз жаҳон чемпионатида кўзлаётган эканмиз, бу савияда тўхтаб қолишимиз керак эмас. Олдимизда икки ой вақт бор. Бу муддат ичида ўйинимизни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Минскка 18 нафар футболчини олиб кетгандик. Ҳар иккала баҳсда ҳам уларнинг барчасига майдонга тушиш имкониятини яратиб бердик. Мени хурсанд қилган жиҳат шу бўлдики, учрашувларда ҳатто захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам борини бериб ҳаракат қилди. Финалда ўйнаётгандек тўп суришди. Кўзлари чақнаб, ёниб, катта иштиёқ билан тўп суришди. Йигитларга бундай ўйинлар зарур. Чунки жиддий рақибларга қарши баҳсда кучли ва кучсиз тарафларимизни янада яхшироқ билиб оламиз.  

- Беларусь терма жамоаси сизда қандай таассурот қолдирди?  


- Жуда кучли терма жамоа экан. Барибир Европа вакили эканлиги сезилиб турди. Футболчилари тезкор, функционал тарафдан кучлилиги эътиборимни тортди. Аммо айтганимдек, шогирдларим ҳеч бир жиҳатдан улардан қолишгани йўқ. Буни иккинчи учрашувда натижада ҳам исботладик.

- Осиё чемпионатига икки ойдан сал кўпроқ вақт қолган бўлса-да, терма жамоанинг “ўзаги” аниқ бўлса керак?


- Албатта. Терма жамоанинг “ўзаги” деярли аниқ. Ҳар бир чизиққа икки нафардан футболчи танлаб олганмиз. Аммо бу ҳеч бир футболчини хотиржам бўлишига сабаб бўла олмайди. Чунки биз Осиё чемпионатига ўша вақтда ҳар томонлама тайёр бўлган ўйинчиларнигина олиб кетамиз. Ўзига ишониб, ўз ишлашни тўхтатиб қўйганлар бизнинг рўйхатдан тушиб қолади.

- Навбатдаги йиғинлар қачон ва қаерда ўтказилади?

- Йиғинлар асосан Тошкентда ташкил қилинади. Аввалига Республикамизнинг тоғли ҳудудларида йиғин ўтказишни режалаштиргандик. Аммо ҳозир фикримизни ўзгартирдик. Сабаби, Осиё чемпионати бўлиб ўтадиган Ҳиндистон иқлими иссиқ ўлкалар қаторига киради. Уларнинг муҳитига тезроқ мослашиш учун бугундан ҳаракатни бошлашимиз керак. Июль ойида пойтахтимизда икки ҳафталик йиғин ўтказишни мақсад қилганмиз. Мазкур йиғин доирасида Уммон терма жамоасига қарши иккита назорат ўйинида майдонга тушамиз. Учрашувлар ойнинг сўнгги ўн кунлигида бўлиб ўтади.

- Август ва сентябрь ойларидаги режалар ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.


- Мусобақага қадар амалга оширишни режалаштирган ишларимиз талайгина. Ҳозир булар ҳақида гапиришни истамайман. Олдимизда икки ойдан кўпроқ вақт бор экан, бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Асосийси, футболчиларнинг жисмоний ҳолати энг юқорига кўтарилишини Осиё чемпионати даврида тўғирлай олсак, бу бизнинг энг катта ютуғимиз бўлади. Ҳозир бу борада иш олиб боряпмиз.

- Осиё чемпионати олдидан қандайдир ҳавотирларингиз борми?


- Ҳар қандай мураббийда ҳам озгина бўлса-да, хавотир бўлса керак?! Зеро, биз Осиё чемпионатига жаҳон чемпионатига чиқиш учун йўл оламиз. Тайёргарлигимиздан, футболчиларнинг ҳолатидан кўнглим тўқ. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Раҳбарият бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Шунчаки, олдимизда катта масъулият турганини ҳис қилиб турибман.

Фурқатбек НИШОНОВ суҳбатлашди.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика