Latest news

01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  4 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   48 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   1 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  3 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23

Темур Олимхўжаев: "Ўртада Жаҳон чемпионати чиптаси турибди" News

Темур Олимхўжаев: "Ўртада Жаҳон чемпионати чиптаси турибди"

Бугун, 24 сентябрь куни ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финали олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев, чорак финал босқичидаги Ироққа қарши бўлажак ўйин борасидвги фикрларини билдириб ўтди.

"Бу босқичга ҳеч ким тасодифан чиқиб қолмайди. Чорак финалгача етиб келган барча жамоалар қитъанинг шу  ёшдаги энг яхши жамоаларидир. Ироқ терма жамоасини ушбу босқичга етиб келгани билан табриклайман.



Бу ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Чунки ўйин ғолиби Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Бу эса ўйинни жамоалар учун мураккаброқ ва мухлислар учун қизиқарлироқ бўлишига сабаб бўлади.

Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўшимча босим юклаши мумкинми? Албатта, футболчилар ҳам оддий инсонлар ва босимнинг бўлиши табиий ҳол. Аммо, шунга қарамай биз йигитларни ўйинга тўғри тайёрлаб, ўз ўйинимизни намойиш қиламиз, деб ўйлайман.



Ироқ техник ва тактик жиҳатдан турнирга яхши тайёргарлик кўрган. Шу билан бир қаторда бир неча индивидуал кучли футболчиларни ҳам кузатдим.

Ироқ ва Уммондан қай бири яхшироқ эди? Очиғи, биз чемпионатга юқори мақсадларни кўзлаб келганмиз ва ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёрмиз" - дейди Темур Олимхўжаев.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика