Latest news

18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   2 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  10 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  11 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1

Темур Кападзе: "Ёшларимизни ёрқин келажак кутиб турибди" News

Темур Кападзе: "Ёшларимизни ёрқин келажак кутиб турибди"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг Темур Кападзе микст зонада ўз фикрларини билдирди.
- Жанубий Кореяга қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйин жуда муҳим эди, сабаби Жанубий Кореяда аламимиз ҳам бор эди. Битта ўйин барчасини ҳал қиларди, кўрдингиз бир қатор вазиятлар ташкил этилди. Аммо қаердадир омадимиз келмади, қаердадир ҳакамлар хато қилишди.

Афсуски юртимизга ғалаба билан бормоқчи эдик, насиб қилмаган экан. Кўп гапиришнинг фойдаси йўқ. Барча ўйинни кўрди, йигитлар бор кучи билан ўйнади, ёшларимиз ҳали ўзларини кўрсатишади. Уларни ёрқин келажак кутиб турибди. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаши кутиб турибди.

- Ўйин вақтида жароҳат олдингиз...

- Футболда ҳеч ким жароҳатдан суғурталанмаган. Қатардаги мусобақада ҳам илк ўйинда бошим шикастланганди. Жароҳатга аҳамият ҳам бермадим, агар қон бўлмаса шундай ўйнашда давом этаверардим. Алам қилгани қўшимча вақтда йўқ жойдан гол қўйиб юбордик...

- Осиё Кубогидаги иштирокдан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Очиғини айтаман кўнглим тўлгани йўқ. Минимум вазифа финалга чиқиш эди. Мақсадимизга ета олмадик, бундан яхшироқ иштирок этишимиз мумкин эди. Йигитларнинг ҳеч бирига эътироз йўқ.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика