Latest news

22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  6 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  2

Темур Кападзе: "Сречко Катанецга терма бош мураббийлигида омад тилайман" News

Темур Кападзе: "Сречко Катанецга терма бош мураббийлигида омад тилайман"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Динамо" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Олимпик" бош мураббийи Темур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин оғир ўтди. Бу кутилган эди. "Динамо"га чемпионатда ҳам рақобатчилик қиляпмиз. Учрашувга яхши тайёрландик. Пенальтилар сериясига ҳам ҳозирлик кўргандик. Ўйин бобида ютқазмадик. Бир неча вазиятларга эга бўлдик. Аммо кераксиз вазиятларда голлар ўтказиб юбордик. Пенальтилар серияси - бу лотерея. Унда йигитлар рухий томондан яхши ҳолатда эканлигини кўрсата олди.

- Қўшимча бўлимда жамоа ҳисобда олдинда бораётган пайтда навбатдаги голга ҳаракат қилди. Бундан мақсад нима эди?
- Энг яхши ҳимоя - бу ҳужум. "Динамо" катта куч билан олдинга ўтишини билдик ва шу сабабли катта худудлар очила бошланди. Аммо футболчилар бундан фойдалана олишмади. Балки футболчиларга тажриба етишмаётгандир. Гол ўтказиб юбордик. Балки бу мантиқан тўғридир. Пенальтилар сериясига яхши тайёрлангандик. Асосийси - ғалаба. Футболчиларни табриклайман.

- "Олимпик" гол урганидан кейин тезда ўтказиб юборди. Балки шундай пайтда жамоага ёши катта тажрибали футболчи керакдир? "Олимпик"да шундай режа борми?
- Йўқ. Шундай ўйинлар орқали ёшлар пишади, тажриба олади. Иккинчи давра эндигина бошланди. Бунга қадар улар ёшлар жамоалари таркибида ўйнаб юришарди. Шу билан бирга Про-лиганинг даражаси ҳам ошди. Чунки жамоалар кучли. "Динамо", "Нефтчи" ва "Бухоро" каби клублар Суперлига даражасида. Уларнинг барчаси олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйган. Уларга қарши ўйинлар эса ёшларга тажриба бўлмоқда. Доимо ўйинларни тахлил қиламиз. Шу сабабли футболчилар навбатдаги ўйинда янада эътиборлироқ, тажрибалироқ бўлиб тушади.

- Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийлигига Сизнинг ҳам номзодингиз бор эди. Энди Сречко Катанец терма бошқарувини қўлига олди. Бу ҳақида фикрингиз.
- Миллий терма - барчаники. Унинг ғалабаси барчани хурсанд қилади. ЎФА раҳбарияти бу борада кўплаб мураббийларнинг номзодини кўриб чиқди. Менинг номзодим эса матбуот томонидан қўйилди. Чунки ҳамма билади - мен Олимпия терма бош мураббийиман ва олдимга катта мақсадлар қўйилган. Сречко Катанецга термамиз бош мураббийлигида омад тилайман. Оёғи енгил келган бўлсин. Унинг қўл остида термамиз мухлислар кутган ўйинни намойиш қилсин. Бу йўлда биз мураббийлар унга қўлимиздан келган ёрдамни берамиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика