Latest news

22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  22 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  9 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1

Темур Кападзе: Мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдаги футболчиларни ҳам кўриб олиш News

Темур Кападзе: Мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдаги футболчиларни ҳам кўриб олиш

Хабарингиз бор, шу йилнинг октябрь ойида юртимизда U-19 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Унда иштирок этадиган Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

Бугундан навбатдаги йиғинлар бошланди. Йиғиннинг дастлабки 14 – 18 январь, иккинчиси эса 21 – 25 январь кунлари ўтказилиб, уларда икки хил таркиб жалб этилиши режалаштирилган. Шунда мураббийлар штаби томонидан 44 футболчи кўрикдан ўтказилади.

Йиғинлар доирасида Кападзе шогирдлари тўртта ўртоқлик ўйинида ҳам иштирок этишади. 16 январда “Бунёдкор” ёшлари, 18 январь АГМК U-19, 23 январда “Локомотив” ёшлар таркиби ва 25 январь куни “Пахтакор” жамоаси ёшлари билан учрашувлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ёшлар терма жамоамиз устози ЎФА расмий сайтига мазкур йиғинлар бўйича фикрларини билдириб ўтди:


– Бугундан янги йиғин бошладик. Декабрь ойида ҳам йиғин ташкил этиб, Саудияда ўтган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этган футболчиларнинг ҳаракатларини кузатиш, уларга баҳо бериш имконига эга бўлган эдик.

Жамоанинг ўзаги анча шаклланиб улгурган, дейиш мумкин. Бир қатор салоҳияти катта ўйинчиларни ҳозирданоқ айтиб ўтса бўлади. Ўтган йиғиндан кейин 5-6 нафар футболчини январь ойидаги ушбу ўқув-машғулот йиғинларига ҳам жалб этишга қарор қилдик. Қолган барча футболчилар терма жамоа сафига янги чақирилган ўйинчилар. Ушбу кенгайтирилган таркибда бор бўлган футболчиларни ҳам кузатиб, уларниг имкониятларини билиб оламиз.

Қайд этиб ўтишни истардимки, мазкур йиғинимиз 2 қисмдан иборат бўлади. Дастлабки қисм 14-18 январь оралиғида, кейингиси эса 21-25 январь кунлари ўтказилади. Иккала йиғиннинг ҳар бирида 22 нафардан футболчилар иштирок этишади. Йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказамиз ва барча футболчиларга ўйнаш имконини тақдим этамиз. Шундан кейингина менда ушбу футболчилар хусусида етарлича тасаввур бўлади.

Йиғиндан кўзланган асосий мақсадимиз – кенгайтирилган таркибдан ўрин олган барча футболчиларни кўриб олиш.

Олдимизда турган асосий мусобақага қадар 9 ой вақт қолмоқда. Шу боисдан эндиликда ҳар ой йиғинлар ташкил этамиз ва халқаро ўртоқлик ўйинларида ҳам мунтазам майдонга тушиб борамиз.

Биласизми, биз футболчилар билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Телеграмда ҳам алоҳида гуруҳимиз бор, унда шогирдларим билан онлайн тартибда назарий машғулотлар ҳам ўтказиб турибмиз. Баъзан мен уларга жамоамиз иштирокидаги ўйинлардан видеокесмалар юбораман ва улар ушбу вазиятда аслида қандай ҳаракат қилиши лозим бўлгани ҳақидаги фикрларини билдиришади. Мен шогирдларим ўйинни ўқий олиш, яхши таҳлил қилишни ўзлаштиришларини жуда ҳам истайман. Зеро бу жиҳат ҳозирги кунда замонавий футболнинг ажралмас қисмидир, – деди маҳоратли мураббий.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика