Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Темур Кападзе: "Ҳамиша ўзбек футболи ривожи йўлида хизмат қилишда давом этаман" News

Темур Кападзе: "Ҳамиша ўзбек футболи ривожи йўлида хизмат қилишда давом этаман"

Айни кунларда Тошкентда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов бўйича тўрт кунлик ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур курсларни илк марта яқин ўтмишнинг номдор футболчиларидан бири Темур Кападзе олиб бормоқда.

Темур Кападзе ЎФА расмий сайтига ЎФА инструктори сифатидаги илк иш тажрибаси ҳамда келажак режалари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда мураббийлар таълими департаментига менга ўзимни инструктор сифатида синаб кўриш имкониятини тақдим этишгани учун миннатдорчилик билдираман. Ростини айтсам, футболчилик фаолиятимни тугатганимга ва мураббий сифатида иш бошлаганимга ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ. Шу сабабдан яқин вақт ичида инструкторлик қиламан, деб ўйламаган эдим. Лекин менга ишонч билдиришди, шунинг учун ҳам бу йўналишда ўзимни синаб кўришга қарор қилдим.

Айни кунларда ўтказилаётган курслар мен учун инструктор сифатида дастлабкиси. Лекин илгари бир нечта халқаро ўқув курсларида тингловчи бўлганман, қолаверса инструктор ёрдамчиси сифатида ҳам ишлашга улгурганман.

Бу менинг фаолиятимдаги янги давр десам ҳам бўлади. Зеро инструктор сифатида ишлаш орқали ўз устимда янада кўпроқ изланишимга тўғри келади, шунингдек, бу борадаги билимларимни янада ривожлантираман. Ҳар бир курсга яхши тайёрланиш лозим бўлади ва бу жараёнда янада кўпроқ ўқиш, янги мавзуларни ўрганиш ва ушбу соҳадаги янгиликлардан хабардор бўлиб боришим зарур бўлади. Ҳозирда менга ушбу соҳада катта тажрибага эга бўлган мутахассис Шамил Исеев анча ёрдам беряпти. Айтишади-ку, бешикдан то қабргача илм изла, деб. Ҳозирги замонда ҳар бир соҳа мутахассиси ўз устида тинмай ишлаши ва изланиши давр талаби саналади.


Бевосита курсларга тўхталадиган бўлсам, менимча, ЎФА тренерлик таълими ва ушбу соҳани ривожлантириш бўйича тўғри йўлдан кетяпти. Бу борада тайёрлов курсларининг аҳамияти ҳам анча юқори. Чунки айнан ушбу ўқув-курслари орқали кейинчалик “C” сертификати бўйича таҳсил олишга номзодлар аниқлаб олинади. Тўрт кунлик ўқув-курслари давомида мураббийлик фаолияти бўйича дастлабки билимлар берилади. Кейин эса ёш футболчиларга сабоқ берувчи мураббийлар саралаб олинади.  Ушбу мутахассисларнинг яхши билим ва кўникмаларга эга бўлиши бевосита футболимиз келажагига ҳам таъсир кўрсатади.

Инструкторлик фаолиятидаги асосий мураккаблик – бу вақт билан боғлиқ масала. Айтиб ўтганимдек, курсларга жиддий тайёргарлик олиб бориш лозим бўлади. Бунинг учун эса вақт зарур бўлади. Биласиз, мен мураббий сифатида ҳам фаолият олиб бораман. Айни пайтга келиб биринчи давра якунига етиб улгурди, қолаверса бу галги курслар 4 кун давом этади. Кейинги курсларнинг вақтини ҳам қулай бўладиган пайтга белгилаб оламиз.

Ҳозирча инструкторлик фаолиятидаги келажак режаларим ҳақида гапиришга бироз эрта. Лекин шуни таъкидлай оламанки, ҳамиша ўзбек футболи ривожи йўлида хизмат қилишда ва бунда ўз муносиб ҳиссамни қўшишда давом этаман.


Темур Кападзе "Локомотив" ёшлар жамоасидан кетди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика