Latest news

08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  1 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  3 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  54

Темур Кападзе: "Декабрь ойи кўп нарсага ойдинлик киритади" News

Темур Кападзе: "Декабрь ойи кўп нарсага ойдинлик киритади"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Кечаги машғулотлардан сўнг биз терма жамоамиз рекордчиси Темур Кападзе билан суҳбатлашдик.
Кападзе, Баҳрайн терма жамоасига қарши энг кўп учрашув ўтказган футболчимиз ҳисобланади. Бугунги ўйин, унинг ҳисобидаги тўққизинчиси бўлиши мумкин.

- Жисмоний ҳолатингиз қандай? Тошкентда бўлган охирги ўйиндаги тонусни сақлаб қола олдингизми?
- Ўйлайманки, Баҳрайн билан ўйинга барча тайёр. Бу жамоага қарши бир неча марта ҳал қилувчи ўйинлар ўтказганмиз. Тўғри, балки об-ҳаво таъсирида ўйин тезлиги у қадар юқори бўлмаслиги мумкин. Лекин бу биз учун синов, сабаби январь ойида Австралияда иссиқ бўлади. Ўртоқлик учрашувлари футболчиларнинг ўзаро тушуниши учун жуда керак.

- Янги Зеландияга қарши ниманинг эвазига бунчалик зўр ўйнадик деб ўйлайсиз?
- Сабаби бу таркиб анчадан буён йиғилмаётганди. Бир-биримизни анча соғиниб қолгандик. Бундан ташқари, мухлислар олдида қарзимиз бор эди, ЖЧга чиқа олмаганимиздан кейин яхши ўйин намойиш этишимиз керак эди. Қолаверса, эски ўйинларни унутишимиз керак эди. Биласиз, вақт ўтган сари барча яралар битади.

- Олдин кўпинча ҳимояда ўйнардик. Энди эса биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳужумкор ўйин намойиш этаяпмиз. Бу қанчалик қийин ёки осон?
- Энг яхши ҳимоя - бу ҳужум. Сиз қанча кўп ҳужум қилсангиз, тўп жарима майдончангиз ичидан шунча узоқда бўлади. Аммо футбол фақат ҳужумдан иборат бўлмайди. Рақибга қараб ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ўйнашимиз керак. Янги Зеландияга қарши баҳсда тўлиқ куч билан ҳужумга ўтмадик. Улар ҳам олдинга ўтди, ўша вазиятларда ҳимояландик ҳам. Балансни ушлаб тура олишимиз керак. Ўз пайтида Австралия бизни жазолаган эди. Аслида Янги Зелландия билан ҳам тўлиқ ҳужумкор ўйин қилмадик, шунчаки тўғри ўйнадик.

- Австралиядаги Осиё Кубогидан олдин сўнгги тайёргарликлардан бири кетмоқда. Айни пайтда жамоа неча фоизга тайёр?
- Ҳозир барча ўз клуби сафида ўйнамоқда. Кўпчилик футболчилар яхши формада. Энг муҳим ҳолат декабрь ойида бўлади. Ўша пайтда яхши формага чиқиб олсак январда оптимал ўйин намойиш этамиз. 2011 йилда Қатардаги қитъа чемпионатига ҳам деярли шундай тайёргарлик кўргандик. Формани йўқотиб қўймаслик учун қисқа танаффус бўлишини ҳаммамиз билиб турибмиз. Бизда сўнгги ўйин 9 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бир ҳафта уйда ҳордиқ чиқарсам керак. Аниқ дастур эса яқин кунларда маълум бўлади. Мусобақага оптимал ҳолатда бориш ўта муҳим.  Жароҳатдан ҳоли бўлишимиз керак, декабрь ойи кўп нарсага ойдинлик киритади.

- Декабрда кучли бўлмаган терма жамоаларга қарши ўйнаймиз. Нима деб ўйлайсиз, жиддий мусобақадан олдин кучли рақиблар билан ўйнаган яхшими ёки кучсизроқ жамоалар билан?
- Кучли рақиб бўлгани албатта яхши. Рақибингиз қанчалик кучли бўлса, камчилигингиз шунча кўп кўринади. Бу эса керак, боиси камчилик устида ишлаган тақдиримизда муваффақиятга эришишиз мумкин. Агар жароҳатни назарда тутаётган бўлсангиз, бу ҳолат ўша кучсиз рақиб билан баҳсда ҳам содир бўлиши мумкин. Ҳеч ким бундан суғурталанмаган.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика