Latest news

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  8 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  10 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  239 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Темур Ҳакимов: “Обод” билан ўйинга тайёргарлик нисбатан жиддий бўлганди” News

Темур Ҳакимов: “Обод” билан ўйинга тайёргарлик нисбатан жиддий бўлганди”

Биринчи лиганинг иккинчи босқич 8-турида пойтахт жамоалари ўртасида марказий ўйин бўлиб ўтди.

Олий лигага чиқиш учун кураш олиб бораётган икки Тошкент клублари – “Обод” ва “Оқ-тепа”нинг бунгача очколари сони тенг эди. Ҳар икки жамоа ўртасида кечадиган баҳсда ким ютса, ўша кўпроқ элитага яқинлашарди. Якунда “Оқ-тепа”нинг қўли баланд келди. Бунда жамоа тўпурари Темур Ҳакимовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди дейиш мумкин. Сабаби иқтидорли футболчи шу куни “Обод” дарвозасига икки бор йўл топа олди. Учрашувдан сўнг Ҳакимовни суҳбатга чорладик.

- Темур аввало қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз. Айтингчи мазкур баҳсга тайёргарлик қандай бўлганди?
- Очиғини айтганда, принципиал рақибга қарши тайёргарлик нисбатан бошқача бўлганди. Ҳамма йигитлар билан фақат ғалаба ҳақида ўйлагандик. Машғулот ҳам жиддий суръатда ўтказилганди. Чунки ўзингизга яхши маълум бу ўйинда уч очконинг аҳамияти жуда юқори эди. Шу боис қандай бўлмасин фақат ғалаба қозонишни ўйлагандик.

- Ўйин тўғрисида нима дейсиз?
- Учрашув кутилганидек томошабоп руҳ остида ўтди. Голларга бой бўлган баҳсда стадионга келган ишқибозлар ҳам зерикиб қолмади деб ўйлайман.

- Рақиб жамоа тўғрисида фикрингиз қандай?
- “Обод” футболчилари ҳам ўз майдонида ютиш учун астойдил харакат қилгани кўриниб турди. Бу жамоанинг футболчиларида бирдамлик юқори даражада туради. Шунинг учун ҳам жамоавий ўйин ҳам яхши шаклланган.

- Учрашувда дублга эришдингиз. Фақат очиғини айтинг, иккита гол уришингизни кутганмидингиз?
- Ростини айтаман, учрашувдан аввал гол уришдан ҳам кўра, кўпроқ жамоамнинг ғалаба қозонишини истагандим. Лекин ўйиндан олдин битта танишим ёнимга келиб, “Темур, бугун иккита гол урасан, кўнглим сезяпти” деганди. Шунда у кишига насиб қилса урарман деб қўйгандим. Бундан ташқари жамоадошларим ҳам гол урасан битта бўлса ҳам дейишаётганди. Албатта урган голларим билан “Оқ-тепа”га фойда келтирганимдан хурсандман. Муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Мазкур ғалабадан сўнг жамоангиз турнир жадвалида пешқадамликни ўз қўлига олди. “Оқ-тепа”ни кучлилар сафига чиқишига қанчалик ишонмоқдасиз?
- Мен бунга 100 фоиз ишонаман. Чунки жамоада яратилган шароитлар бошқаларникидан тубдан фарқ қилади. Қолаверса таркиб жиҳатдан ва ўйин борасида ҳам “Оқ-тепа” ҳақиқий пешқадам.

- Шахсий мақсадлар қандай?
- Тўпурар бўлиш ниятим йўқ эмас. Бунинг учун кўпроқ гол уришим кераклигини яхши биламан. Бунинг учун харакат қиляпман.

- Бу йил ҳужумчи сифатида шу кунгача қайси жамоа ҳимоячиларига қарши ўйнаш сиз учун қийинчилик туғдирди?
- Бу борада “Хоразм” мудофаа чизиғини айтган бўлардим. Урганчликларнинг ҳимоячилари менда яхши таассурот қолдирди.

- Жорий мавсумни ҳам биринчи лигада ўтказмоқдасиз. Темур Ҳакимовни яқин орада олий лигада кўришимиз ҳам мумкинми?
- Албатта. Ўзим ҳам айни дамда шуни харакатидаман. Бу йил спорт формамни тиклаб, янада ўсиш учун биринчи лигани танладим. Бу ерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишимни тушуниб етдим. Насиб қилса келаси мавсум “Оқ-тепа” сафида олий лигада ҳам ўйнайман деб ният қиламан.

- Нима деб ўйлайсиз, бу йил қанчалик ўсишга эришдингиз?
- (Кулиб) Рости бу ҳақда сизлар ва мухлислар айтгани маъқул. Четдан кузатган инсонга бу яхшироқ кўринади. Ўзим ҳақимда фикр билдиришим қийин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика