Latest news

10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  0 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  1 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  2 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  5 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  12 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  9 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  10

"Темирйўлчилар" сафида янгилар кўрикдан ўтишмоқда News

"Темирйўлчилар" сафида янгилар кўрикдан ўтишмоқда

Осиё Чемпионлар Лигаси-2014 плей-офф баҳсларидаги иштироки туфайли мавсумолди ўқув-машғулотлар йиғинига бошқа клублардан эртароқ киришган «Локомотив» клуби аъзолари шу кунларда машғулотларга зўр беришмоқда.
Бугундан машғулотларга темирйўлчиларнинг янги хариди Анвар Ғофуров ҳам келиб қўшилди. Шунингдек, бир муддат Қозоғистоннинг «Астана» клуби кўригида қатнашган Ислом Тўхтахўжаев ҳам «Локомотив» машғулотларида иштирок этмоқда. Жароҳати боис Мавсум-2013нинг иккинчи ярмини ўтказиб юборган Игнатий Нестеров машғулотларда индивидуал тарзда шуғулланишни бошлаб юборган. Унинг қачон сафга қайтиши эса январ ойида Германияга бориб немис шифокорлари кўригидан ўтгач маълум бўлади.

Дарвоқе, жамоа машғулотларида бир қатор янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Бунга ўтган мавсумни «Нефтчи» сафида ўтказган Элдор Исабоев, «Олмалиқ» клуби шарафини ҳимоя қилган Роман Абдулов, «Локомотив-БФК» ярим ҳимоячиси Сарварбек Сафаров шулар жумласидан. Бундан ташқари машғулотларда яна икки нафар хорижлик футболчи ҳам иштирок этишяпти. Ушбу футболчилар машғулотларда ўзларини ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қилишади. Машғулотлар кунига икки махалдан давом этмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика