Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  10 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  54 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Текин финал ёхуд "Истиқлол" стадионидан ФОТОГАЛЕРЕЯ News

Текин финал ёхуд "Истиқлол" стадионидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Айни пайтда Фарғона, хусусан "Истиқлол" стадионида финалга тараддуд бошланган.

Бир гуруҳ ишчи ходимлар стадионни тозалаш ва финалга тайёрлаш билан бандлар.

"CA" ходимлари финални ёритиш мақсадида Фарғонага етиб боришди ФОТО

Стадион маъмуриятининг хабар беришича, эртанги финал ўйинига 17 мингдан ошиқ чипталар чиқарилган ва текинга тарқатилмоқда.

Ўзбекистон кубоги ФИНАЛ учрашуви чипталари ТЕКИНга тарқатилмоқда! Ўзбек футболидаги мавсумнинг энг асосий ўйинига кириш ТЕКИН! Албатта, бу кишини ранжитади. Ўзбек футболи қадрсизланаётгандек туюлмоқда. Чиптани ҳамёнбоп, арзонроқ қилиб сотса ва ташкилий тарафлама ишга тўғри ёндошилса етарли. Шунда мухлисларнинг ўзи футболимизга ёғилиб келади.

Маҳсулотни чиройли андоза қилиб, унга безак бера олиш ҳақиқий заргарликка тенг. Шундагина ўша маҳсулотга минглаб ҳаридор топилади.

Биз мухлисларни текин чипта тарқатиб эмас, чиройли реклама орқали жалб этишимиз лозим.

Айнан шу жиҳат киши дилини ранжитмоқда.


Умуман олганда финалга бўлган эътибор ниҳоятда паст даражада.



Умид қиламизки, эртага фарғоналик ҳақиқий футбол ишқибозлари ва ҳар иккала жамоа мухлислари стадионга келиб мавсумнинг энг муҳим учрашувини томоша қилишади.

Тўғри, ҳозир финалнинг ҳақиқий рекламаси ва унга бўлган эътиборни кераклигича бера олишмаяпти. Аммо, ҳақиқий ўзбек футболининг фидоий ишқибозлари эртанги финални безашда ўз улушларини қўшишади, деган умиддамиз.

Бизнинг футбол ҳали ўйинга чипталарни текин қиладиган даражада тушиб кетмаган! Тушиб кетмайди ҳам! Ўзбек футболининг ўз ўрни ва яхшигина мавқеи бор. Шунчаки, ишга тўғри ёндошув ва профессионаллик билан даражани янада юқорига кўтариш мумкин.

Биз учун ўзбек футболи ҳар қандай еврофутбол ёки "Реал" ва "Барселона"нинг ўзаро тўқнашувидан кўра муҳимроқ! Аслида шундай бўлиши ҳам шарт!



Финал олди ва ўйин атрофидаги воқеа ходисалар ҳақида яна бироздан сўнг батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Ижодий гуруҳ билан ҳозиргина Тошкентдан тўғри Фарғонадаги "Иқтиқлол" стадионига келдик. Бироздан сўнг ҳар иккала жамоалар мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ва ўйинолди расмий машғулотлар бўлиб ўтади.


Шаҳбоз Беғамов

Суратлар муаллифи: Жаҳонгир Файзуллаев


Маълумот учун, "Истиқлол" стадиони прожекторлари 1200 люкс.





Rating: +2   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика