Latest news

21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  49 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   9 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  28 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1

Тебас "Барса"га таҳдид қилмоқда: агар катта сотувлар бўлмаса, ҳеч қандай трансферлар бўлмайди. Ва ҳеч қандай дастаклар ҳам (мутолаа учун) News

Тебас "Барса"га таҳдид қилмоқда: агар катта сотувлар бўлмаса, ҳеч қандай трансферлар бўлмайди. Ва ҳеч қандай дастаклар ҳам (мутолаа учун)

Лапорта хотиржам.


Агар Барселона" чемпионатда фарқ билан етакчилик қилаётгани ва "Реал"ни Испания кубоги биринчи ярим финалида мағлуб этгани учун ишлари зўр кетмоқда деб ўйласангиз, Хавьер Тебас сизни хафа қилишга шошилмоқда.

Ла Лига президенти Лондонда Financial Times нашри ташкил этган "Футболдаги бизнес" форумига келди. У ерда "Барса" мухлислари яқин ёзда шов-шувли трансферларга умид қилиши керакмаслигини айтди.


Тебас "Барса"нинг бюджети -200 млн евро эканлигини таъкидламоқда. Кўплаб футболчиларни сотиш керак

"Бугунги кунда "Барселона" бюджетида яқин трансфер ойнаси учун эркин пуллар йўқ. Клуб Ла Лига обрўсига таъсир қиладиган номақбул хатти-ҳаракатларда айбланмоқда. Биз ҳам шунга мувофиқ ҳаракат қиламиз.

Биз уларнинг янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмаслигини жорий қилдик. Улар ўтган йили 700 млн еврога телевизион ҳуқуқларни сотишди, бошқа ечимлар ва чиқиш йўлларини излашди. Аммо, келаси мавсум бу иш бермайди.

"Барселона"га ушбу қишда янги ўйинчилар билан шартнома имзолашига йўл қўймадик. Ёзда ҳам шундай – уларда бундай имконият бўлмайди.



Бизда қатъий иқтисодий назорат бор. Ҳар ойна сўнггида Ла Лиганинг барча клубларига қанча ишлатишлари мумкинлигини айтамиз. "Барселона" бундай ҳолатда трансферлар учун чиқимларни ва футболчининг маошларини 650дан 450 млн еврога қисқартириши керак. Шундай экан, ҳозирда уларнинг бюджети – -200 млн евро.

Уларга футболчиларни сотишни таклиф қиламиз, сабаби "Барселона" келадиган трансферлардан олинадиган пул билан 40% харидларга сарфлаши мумкин".

Ла Лига раҳбари сўнгги вақтларда фаол тарзда Каталония клуби ва шахсан Жоан Лапортани танқид қилмоқда. Сўнгги танқидлар учун сабаб – "Негрейра иши". "Барселона" маслаҳат учун ҳакамлар қўмитаси вице-раҳбарига миллионлар тўлаган. Тебас бу борада клубдан тушунтириш беришни талаб қилмоқда.


Лапорта муаммо йўқ, Тебаснинг эса шунчаки "Барса"ни кўрарга кўзи йўқ деб ҳисоблайди


• Аммо, "Барселона" президенти Жоан Лапорта оптимизмга тўла ва клубда ҳеч қандай молиявий муаммолар йўқ деб ҳисоблайди. Унинг ўтган ойда гапирган гаплари:

"Антуан Гризманн ва Жерар Пикенинг кетиши клубни келаси мавсум 90 миллион евро атрофидаги маблағдан халос этди – бу пуллар ҳали лиганинг "Барселона" келаси ёзда ишлатиши мумкин бўлган ҳисоб-китобларига киритилмаган. Шундай экан, ўйинчиларни сотишимизга тўғри келмайди – биз таркибни кучайтирамиз".

• Февралда "Негрейра иши" ёнган пайти Лапорта Тебас борасида гапирганди:

"Бизни Тебас "Барселона" ва шахсан менинг обрўмни йўқ қилиш учун иш бошлагани ҳақида аллақачон огоҳлантиришган эди. Ниқоблар туширилди. У "Барса"га тобе ва клубимизнинг муваффақиятларидан қўрқади".

• Аммо, йил бошидаёқ Ла Лига "Барселона"ни молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун жаримага тортганди. Ўшанда қонун билан муаммолар Дани Алвес ва Андреас Кристенсеннинг трансфери, шунингдек Араухонинг янги шартномаси сабаб юзага келгани ҳақида айтишганди.

"Барселона"ни 800 минг еврога жаримага тортишди.

• Diario Sport декабрда Ла Лиганинг молиявий қоидани ўзгартириши ҳақида ёзган – эндиликда молиявий дастаклар ёрдам бермайди. Лига келажакда муваффақият кафолати учун керак бўлган активларнинг ҳуқуқларини сотишни таъқиқлайди.

Аммо, "Барселона"нинг дастаклари тўлиқ ишламади ҳам. Маош жамғармасидаги тешикни тўлиқ ёпишнинг уддасидан чиқилмади. Catalunya Radio январдаёқ клуб ёзда ўйинчиларни сотишига тўғри келиши ҳақида хабар қилганди.

• Агар ёзда муҳим ўйинчилардан кимнидир сотиш керак бўлса, Хави жуда ҳам хафа бўлади. У январда ушбу таркибдан қониқаётгани ва ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлишини айтганди: "Менда боридан жуда ҳам мамнунман. Агар ҳеч нарсага тегмасак, бу идеал бўлади".



→ Мутолаа учун. "Барселона" янги можарода. Клуб ҳакамлар хўжайинига катта миқдорда пул ўтказган


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика