Latest news

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Таслим бўлма! News

Таслим бўлма!

ЕЧЛнинг ўтган мавсуми ортидан Евро-2020'да ҳам зафар қучган Жоржиньо ёзги таътил вақтида Веронага борди.

Маълумот учун, Бразилиянинг қашшоқ оилаларидан бирида тарбияланган футболчи 15 ёшида мазкур шаҳарга кўчиб ўтган ва катта футболдаги дебютини "Эллас Верона" либосида нишонлаган.

"Европа чемпионатидан кейин шаҳардаги марказий майдонга бордим. "McDonald’s"га кирдим ва сутли коктейл сотиб олдим", – дейди "Челси" ярим ҳимоячиси.

Нима учун коктейл? Ҳаммаси оддий, Жоржиньо бир пайтлар "Верона"нинг ёшлар жамоаси сафида ўйнаб, ҳафтаси 20 евро оларди: "Сутли коктейл 1 евро туради. Картошка фри? Бургер? Қаерда?! Мен майдон бурчагидаги ўриндиқлардан бирига ўтирар, атрофни кузатардим. Шанба кунлари шундай ўтарди".

"Мана, бу ёз яна сутли коктейл сотиб олдим, ўша ўриндиқларда ўтирдим. Кўзларимни юмиб, ортга қайтдим. 15 ёшли пайтларимни кўрдим. Ҳеч ким эътибор қилмайдиган, уятчан ва ориқ бола. Биров унинг уйини қанчалик соғингани, олис шаҳарларда қандай қийинчиликлар кўраётганини билмасди.

Унга энгашдим ва орзусига интилаётган болаларга айтиладиган иборани қулоғига пичирладим: Таслим бўлма, йигитча! Нима бўлганда ҳам, таслим бўлма".

"Чўкаётган канонирлар" — "Арсенал"да энг кўп маошни ким олади?

Author :
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика