Latest news

12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  0 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  0 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  8 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  11 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  15 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  54

«Tashkent Cup-2014»: Томоша қилиш учун тавсия этилади News

«Tashkent Cup-2014»: Томоша қилиш учун тавсия этилади

Тошкент шаҳрида илк маротаба бўлиб ўтадиган футзал бўйича «Tashkent Cup-2014» халқаро турнири стартигача оз қолди.
1-3 декабрь кунлари Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказиладиган мазкур турнир олдидан унда иштирок этадиган терма жамоалар билан яқинроқ таништиришни лозим топдик. Ўйлаймизки, мазкур терма жамоалар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлгач, турнир ўйинларини бевоситда томоша қилишга истагингиз пайдо бўлади ва бундан афсусланмайсиз. Аниқ айтишимиз мумкинки, биринчи маротаба ташкил этилаётганига қарамай, турнир юқори савияда ўтишига шубҳа йўқ. Дарвоқе, ушбу турнир ўйинларини томоша қилиш бепул.

ОЗАРБАЙЖОН
Жаҳон рейтингидаги ўрни: 12
Бош мураббий -
Перес Фаустино (Испания)
 Футзал бўйича Озарбайжон терма жамоаси - Европа қитъасининг энг кучли ва ёрқин жамоаларидан бири ҳисобланади. Озарбайжон сўнгги 3та Европа чемпионати (2010, 2012, 2014) баҳслари финал босқичида иштирок этиб келмоқда. 2010 йилги қитъа чемпионатида эса озарбайжонлик футзалчилар ҳатто ярим финалгача етиб боришган эди.

Терма жамоанинг айни дамдаги бош мураббийи Тино Перес номи билан танилган испаниялик Перес Фаустино ҳисобланади. Испаниялик мутахассис Европа қитъасининг энг машҳур ва энг талабгор мураббийларидан бири саналади. Бутун фаолияти давомида 45 ёшли Тино Перес Европа Чемпионлари Кубоги, УЕФА Кубоги ва Испания Чемпионати баҳсларида икки маротабадан ғалаба қозонган. Шунингдек Испания Суперкубоги, уч карра Россия чемпиони ва уч карра Россия Кубоги ғолиби саналади. Мураббий 2010-2014 йиллар давомида Москванинг «Динамо» футзал клуби бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатган.

Озарбайжон терма жамоасининг ҳозирги таркибига назар ташлайдиган бўлсак, унда асли бразилиялик бўлган ва Озарбайжон фуқаролигига эга бир нечта футзалчиларни учратиш мумкин. Улар сафига Лаэрсио Буранелло, Эдуардо Боргес ва Амадеу да Сильваларни қўшиш мумкин.

БЕЛАРУСЬ
Жаҳон рейтингидаги ўрни: 22
Бош мураббий -
Владимир Игнатик

Беларусь терма жамоасининг ҳозирча энг яхши натижаларидан бири сифатида уларнинг ЕВРО-2010 баҳсларидаги иштирокини айтиш мумкин. Венгрияда ўтказилган ўша чемпионат финал босқичида Беларусь терма жамоаси Испания ва Португалия (якунда Испания ва Португалия мусобақа финалида ўйнашган) терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди. Илк учрашувда Испания Беларусь термасига имкон қолдирмади - 9:1. Иккинчи ва ўта муҳим ўйинда эса Беларусь терма жамоаси футзалчилари Португалия билан тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг асосий вақтида 5:5 ҳисобида дуранг ўйнашди. Эътиборлиси, Беларусь терма жамоаси аъзоларўйинда 4:2 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо сўнгги дақиқаларда дақиқаларда ўз дарвозаларидан учта тўп олиб чиқишга мажбур бўладилар. Шундай бўлса ҳам, ўйиннинг сўнгги сонияларида Беларусь футзаличлари жарима тўпидан ҳисобни тенглаштиришга эриша оладилар. Беларусь терма жамоасиннг плей-офф босқичига чиқиши сўнгг турдаги Испания-Португалия ўйинида ҳал бўлиши керак эди. Ушбу учрашувда испанлар Португалияни 6:1 ҳисобида таслим этишди. Аммо, бу ҳисоб Беларусь терма жамоасини қониқтирмасди ва тўплар нисбатига кўра улар гуруҳда 3-ўринни эгаллади.

ҚОЗОҒИСТОН
Жаҳон рейтингидаги ўрни: 29
Бош мураббий -
Какау (Бразилия)

Қозоғистон футзали ҳақида гап кетганда, кўпчилик футзал мухлислар биринчи навбатда Олма-Отанинг Қайрат клубини тилга олишади. Қайрат - УЕФА кубогининг бир неча йиллардан бери доимий иштирокчиси. 2012-2013 йилги мавсумда эса, айнан Қайтрат Европа футзалидаги энг нуфузли совринни қўлга киритди. Қайратни мазкур совринга эга чиқишида бош мураббий, клубнинг собиқ ўйинчиси, бразилиялик Какаунинг хизматлари катта бўлди. Мана икки йилдирки бразилиялик мураббий ҳам Қайрат, ҳам Қозоғистон терма жамоаси бош мураббий сифатида фаолияти кўрсатиб келади. Қозоғистон терма жамоаси эса Тошкентга айнан Какау бошчилигида ташриф буюради.

«Tashkent Cup-2014» турнирида Қозоғистон терма жамоасида ҳам ушбу мамлакат фуқаролигига эга бир нечта бразилияликлар майдонга тушишлари кутилмоқда. Улар орасида дарвозабон Игита ва Лео каби ҳужумчиларни тилга олиш мумкин. Европа майдонларида Қайрат сафида майдонга тушган ва анча таниқли бўлган мазкур ўйинчилар халқаро мусобақаларда Қозоғистон терма жамоаси шаънини ҳимоя қилишади.

ЎЗБЕКИСТОН
Жаҳон рейтингидаги ўрни: 18
Бош мураббий -
Баҳодир Аҳмедов

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан бири саналади. Қитъа чемпионатларининг деярли барчасида Ўзбекистон терма жамоаси медалларни қўлга киритиб келади. Терма жамоа ўз тарихида уч маротаба Осиё чемпионати кумуш медали ва уч маротаба бронза медалини қўлга киритган. Ушбу медалларнинг сўнггисини Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги терма жамоа шу йили Вьетнамда ўтказилган Осиё Чемпионатида қўлга киритган.

Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир неча таниқли ва тажрибали футзаличлар билан бир қаторда жуда ёш бўлган ўйинчиларни ҳам учратиш мумкин. 2016 йили бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати олдидан терма жамоа таркиби ёшартирилмоқда дейиш мумкин. Боиси, 2016 йилги қитъа чемпионати Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи саралаш мусобақаси вазифасини ҳам ўтайди. Шунинг учун мазкур мусобақада муносиб иштирок этиш терма жамоанинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Айнан жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш вазифаси Ўзбекистон терма жамоаси учун яқин келажакдаги энг асосий вазифадир.

Қуйида «Tashkent Cup-2014» халқаро турнири тақвими билан танишишингиз мумкин.

1 декабрь, душанба
 16:30. Озарбайжон - Қозоғистон
 18:30. Ўзбекистон - Беларусь

2 декабрь, сешанба
 16:30. Озарбайжон - Беларусь
 18:30. Ўзбекистон - Қозоғистон

3 декабрь, чоршанба
 16:30. Қозоғистон - Беларусь
 18:30. Ўзбекистон - Озарбайжон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика