Latest news

16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  1 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  0 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  0 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  8 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  10 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  4 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  13 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  15 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари News

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий Лига
«Қизилқум»га қарши 14-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул фикрлар билдирган ва шундан сўнг унинг бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлатилган «Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бунёдкор»га қарши 14-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бунёдкор»га қарши 14-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Сўғдиёна»га қарши 16-тур учрашувида тўп учун курашда рақибининг юзига тирсак билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Динамо» ҳимоячиси Асрор Алиқулов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Нефтчи»га қарши 16-тур учрашуви танаффуси вақтида содир бўлган ҳодиса учун майдондан четлатилган «Навбаҳор» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов жаримага тортилди.

«Нефтчи»га қарши 16-тур учрашуви танаффуси вақтида содир бўлган ҳодиса учун майдондан четлатилган «Навбаҳор» мураббийи Зоҳид Нурматов жаримага тортилди.

«Навбаҳор»га қарши 16-тур учрашуви танаффуси вақтида содир бўлган ҳодиса учун майдондан четлатилган «Нефтчи» мураббийи Сергей Лебедев жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
«Бунёдкор»га қарши 14-тур учрашувида жамоадошига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» ҳужумчиси Баҳодир Қосимов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бунёдкор»га қарши 14-тур учрашувида жамоадошига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» Азизжон Абдуллаев 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Биринчи Лига
«Аланга»га қарши Иккинчи босқич 1-тур учрашувида рақибининг кўкрагига ҳаддан ташқари куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Хотира-79» ўйинчиси Фозил Деҳқонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика