Latest news

07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  19 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  6 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  13 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари News

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Биринчи Лига
«Орол»га қарши биринчи босқич 12-тур учрашувида рақибини қасддан туртиб юборгани учун майдондан четлатилган «Хоразм» ҳужумчиси Нозимжон Норов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Хоразм»га қарши биринчи босқич 12-тур учрашувида рақибини қасддан туртиб юборгани учун майдондан четлатилган «Орол» ярим ҳимоячиси Самат Полвонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Гулистон»га қарши биринчи босқич 12-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Зомин» ҳимоячиси Сирожиддин Аллаев 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Оқтепа»га қарши биринчи босқич 12-тур учрашувида ҳакам шаънига бир неча бор номаъқул фикрларни билдиргани учун икки огоҳлантиришдан сўнг майдондан четлатилган «НБУ-Осиё» ҳужумчиси Андрей Сидоров 3та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Ғиждувон»га қарши биринчи босқич 12-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Машъал-2» ҳимоячиси Шоҳжаҳон Қиличев 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Ғиждувон»га қарши биринчи босқич 12-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Машъал» мураббийи Б. Сатторов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Хотира-79»га қарши биринчи босқич 14-тур учрашуви якунига етганидан сўнг, ҳакам ёрдамчисига қарши куч ишлатишга шайланиб, сўнг мақсадидан қайтгани учун четлатилган «Чуст-Пахтакор» ҳимоячиси Бобур Аминжонов 1та ўйинга дисквалификация қилинди.

«Чуст-Пахтакор»га қарши биринчи босқич 14-тур учрашуви якунига етганидан сўнг «Чуст-Пахтакор» вакилини ҳақорат қилгани учун четлатилган «Хотира-79» ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиев 1та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ёшлар Биринчилиги
«Насаф»га қарши 12-тур учрашувида ҳакам шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Машъал» ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика