Latest news

14:45Шўрпешона "тимсол"  1 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  5 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  12 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   25 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  9 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  13 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  2

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари News

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўрилди ва қарорлар қабул қилинди.

Жумладан,

Про-лига


15-турнинг “Ёзёвон” – “Ифтихор” учрашувининг 90+2-дақиқасида қанот ҳаками шаънига номақбул сўзлар айтгани учун “Ифтихор” жамоаси аъзоси М.Юсупов иккита ўйинга четлаштириш ва бир миллион сўм жарима билан жазоланди.

Шу турнинг “Ғиждувон” – “Шердор” жамоалари учрашувининг 69-дақиқасида жамоадошини ҳақоратлагани учун “Ғиждувон” футболчиси М.Отақулов майдондан четлатилди. Бунинг эвазига унга нисбатан иккита ўйиндан четлатиш чораси қўлланилди.

Мазкур турнинг “Орол” – “Шўртан” жамоалари учрашувининг 85-дақиқасида жамоадошига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатгани учун майдондан чиқариб юборилган “Шўртан” вакили О.Жўрабоевга жазо сифатида иккита ўйиндан четлаштириш ҳамда 500 минг сўм жарима жазоси белгиланди.

16-турнинг “Шердор” – “Зомин” жамоалари учрашуви якунлангач тажовузкор хатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун қизил карточка кўрсатилган “Шердор” футболчиси Ғ.Сарибоев учта ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан уч миллион сўм жарима қўлланилди.

Мазкур учрашувда "Зомин" вакили Ш.Абдураҳмонов ҳам жазоланган. У учрашув якунига етгач, номақбул ҳулқ-атвори учун қизил карточка билан "тақдирланган" эди. Унга нисбатан иккита ўйиндан четлаштириш ва икки миллион сўм жарима қўлланилди.

Шу турнинг “Истиқлол” ва “Норин” жамоалари ўртасидаги учрашувда тажовузкор хулқи учун 53-дақиқада майдондан четлатилган “Истиқлол” жамоаси вакили Р.Абдуҳамидов учта ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан бир миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Мазкур турнинг “Хоразм” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувининг 18, 20, 51 ҳамда 80-дақиқаларида “Хоразм” жамоаси мухлислари ҳакамлар гуруҳига нисбатан ҳақоратомуз сўзлар айтишди, ўйиндан кейин эса уларга қарата турли буюмлар улоқтиришди. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра “Хоразм” клубига 30 миллион сўм миқдорида жарима солинди. Агар воқеа яна такрорлангудек бўлса, клубга нисбатан янада жиддийроқ  интизомий ва жарима  жазо чоралари қўлланиши белгиланди.

17-тур. “Ғиждувон” – “Лабса” учрашувининг 83-дақиқасида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган мезбонлар вакили Н.Раҳматуллаев учта ўйинга дисквалификация қилинди ҳамда унга нисбатан 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика