Таркибдаги ўзгаришлар, Теллес, ван де Бек ҳақида - Сульшер "Лейпциг"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?
29 oct 2020 03:54
News
Таркибдаги ўзгаришлар, Теллес, ван де Бек ҳақида - Сульшер "Лейпциг"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?
"Аввало, Алекс Теллес коронавирусга чалинганини айтиб ўтаман. У касалликни енгиб чиққанидан кейин майдонга тушади.
Бугун Фреднинг ўйинига юқори баҳо бераман. У майдонда ҳар бир сантиметр учун курашди, позицияларда рақибга ютқазмади.
"Лейпциг" қарши-ҳужумлар тактикасига ўтиб олганидан кейин вазиятлардан унумли фойдаланиш ва тўпни йўқотмасликка эътибор қаратдик. Рэшфорд олдимга келди ва ўйинда ўйнашга чанқоқлигини айтди. Бу ҳам ўзига фойдали бўлди.
Донни ван де Бек - фантастик футболчи. Унинг тўп билан бирга ишлашини кўряпсизми?! Донни ҳимояга қаттиқ ёрдам беришдан ташқари, рақибларини ҳам ёпишни уддаламоқда, икки томон - ҳужум ва ҳимоядаги кўприк вазифасини ўтай олди.
Ўзгаришлар керак эди. Якшанба куни бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Бунга тайёр бўлишимиз керак. Лига ўйинларида барча жамоалар тиш қайтариб турибди. Иложи борича очко йўқотмаслик керак", - деди Сульшер.
Comments