Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Тарихий ғалаба "айбдори", яна гол ўтказмаган "андижонлик" кипер, "Металлург" тўпурари. 18-турнинг барча лауреатлари News

Тарихий ғалаба "айбдори", яна гол ўтказмаган "андижонлик" кипер, "Металлург" тўпурари. 18-турнинг барча лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" посбони Игорь Литовка "Championat.asia" сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Учрашувдан аввал кўпчилик ўз уйида ўйнайдиган "Нефтчи"нинг ғалабасини тахмин қилганди. Бироқ, рақиб катта устунликка эга бўлишига қарамай, Игорь Литовка ишончли ўйини билан ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва жамоасининг бир очкони қўлга киритишида бош роллардан бирини ижро этди. Шу сабабли Игорь Литовка  "Championat.asia" сайти талқинига кўра турнинг "Энг яхши дарвозабони" деб топилди.  



"Металлург" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев "Championat.asia" талқинида 18-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Бу тур бекободликлар ўз майдонида курашувчан "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Қизиқарли баҳс 3:1 ҳисобида "Металлург" фойдасига ҳал бўлганидан хабарингиз бўлса керак. "Маъданчилар" урган учала голда ҳам иштирок этган Забиҳилло Ўринбоев дубль ёнига ассист ҳам қўшиб қўйди. Ажойиб мавсум ўтказаётган Забиҳилло мавсумдаги голлари сонини 6 тага етказиб олди.  


"Металлург" футболчиси Керим Паличнинг "Сўғдиёна" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 18-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

"Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувининг 58-дақиқасида Палич деярли майдон марказида тўпни Забиҳилло Ўринбоевдан қабул қилиб олди ва олдинга қараб югура бошлади. Бир нечта рақиблари қуршовида бўлишига қарамай, футболчи дарвозабонни ҳам доғда қолдириб, бўш қолган дарвозага тўпни йўллаб қўйди. Бу гол жиззахликларни нафақат ҳисобда (3:0), балки руҳан ҳам синдирган бўлса ажаб эмас.


"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев "Championat.asia" талқинига кўра 18-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Бухоро" ҳали бирор марта Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлуб эта олмаганди. Улуғбек Бакаев бошчилигида жамоа бу ишни уддалади. Голни футболчилар урди, майдонда мураббий ўйнагани йўқ дерсиз, аммо жамоаси кучини тўғри баҳолай олган Улуғбек рақибдан қўрқиб, дурангга рози бўлмади. Асосий таркибда туширилган Асилбек Қаюмов ҳисобни очган бўлса, танаффусдан кейиноқ (ҳисоб 1:1 эди) мураббий бошқа бир ҳужумчи Шоҳруз Норхоновни жангга ташлади ва адашмади. Айнан Норхонов ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба тўпини киритди. Тарихий ғалабанинг "бош айбдори" бўлган Улуғбек Бакаев "Championat.asia" талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи бўлишга энг муносиб номзод.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика