Latest news

03:00ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Барселона" эса ўн киши бўлиб меҳмонда "Бенфика"дан устун келди  51 02:55ЕЧЛ. ПСЖ "Ливерпуль"га қарши ўйинда катта устунлик қилиб, сўнгги дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди  44 00:39ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  10 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  20 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  11 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  6 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Саудия Арабистони. Анвар Солиев яна "қутқарувчи" News

Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Саудия Арабистони. Анвар Солиев яна "қутқарувчи"

2005 йилнинг 9 февраль куни ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан "Пахтакор" стадионига минглаб ишқибозлар жамланишган эди.

Шу куни Ханс Юрген Гёде бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2006 саралаш босқичи доирасида Тошкентда Саудия Арабистонини қабул қиларди. 

Бугунги кунда иккинчи босқичда муаммога йўлиқаётган термамиз ўша пайтларда кейинги раундга муаммосиз ўтган. Ҳал қилувчи яъни мундиалга йўлланма берувчи босқичда эса доимгидек қийинчиликларга дуч келганмиз. 

Аввалги раундда вакилларимизга Ироқ, Фаластин, Хитой Тайпейи рақиблик қилган бўлса, эндиликда гуруҳимиздан қитъанинг номдор ва гранд жамоалари ўрин олганди. Демак, биз жойлашган квартетда ҳар бир даврда кучли ҳисобланган Саудия Арабистони, Пим Вирбеек бошчилигидаги Жанубий Корея ва кучсиз бўлмаган Қувайт терма жамоалари мундиал йўлланмаси учун кураш олиб бориши кўзда тутилди. Қайсидир маънода нариги гуруҳга қараганда рақобат кучли эди дейишимиз мумкин.

Режага кўра биринчи турни ўз майдоимизда Саудия Арабистонига қарши ўйин билан бошладик. Биласиз, мазкур юрт вакилларига қарши баҳслар доим кескин ва муросасиз руҳда ўтади, аксарият ҳолларда улар муҳим паллаларда улоқни илиб кетишган. Баҳс 9 февраль белгиланган, қишнинг энг совуқ даври юртимизда кезиб юрган пайтлар эди. Гарчи, ҳаво ҳарорати анча ноқулай бўлишига қарамасдан “Пахтакор” марказий стадионига 50 мингдан зиёд мухлис футболчиларни олқишлаб туриш учун ташриф буюрганди. Уларнинг кўзидан терма жамоа иштирокидаги ўйинларни ва катта футболни соғинишганларини сезиб олиш қийин эмасди. Бир томондан гуруҳимиздаги рақиблардан бизнинг кам жойимиз йўқ, бемалол ўйнаса бўларди. Таркибимиз ниҳоятда кучли ва махоратли футболчилар етарли топилар эди. 

Январь ойида БААда олиб борилган йиғиндан сўнг жамоа ихтиёрига Владимир Маминов, Олег Пашинин, Алексей Поляков, Андрей Фёдров, Владимир Шишелов, Максим Шацких каби легионерлар ҳам етиб келишди. Бу томондан муаммо йўқ эди ҳисоб. Фақат, жамоанинг юраги Миржалол Қосимов саудияликларга қарши майдонга туша олмасди. 

Беллашувдан олдинги матбуот анжуманида журналистлар бош мураббийга Қосимов ҳақидаги саволни беришганида ачиниш билан жавоб қайтарганди. 

“Очиғини айтишим лозим – Миржалол менинг ўнг қўлим ҳисобланади. У ўз услубига эга иқтидор соҳиби. У билан ҳар куни мулоқотдаман. Унинг бугун иштирок этмаслиги биз учун катта йўқотиш”,- деганди Гёде. 

Минглаб мухлисларнинг тинимсиз ҳайқириқларига қарамасдан биринчи бўлимда ҳисоб очилмайди ва жамоалар танаффусга нурсиз 0:0 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди. Саудия шу куни Тошкентга ўзининг энг кучли ижрочилари билан етиб келганди. Сами Ал Жабер, Муҳаммад Ал Шлҳуб, Согид Ал Харти ва бошқалар. Афсуски, 76-дақиқада ўша биз кутган Жабердан футболчиларимиз ҳақиқий жабр кўришди. Футболчи ҳимоямиздаги палапартишликдан унумли фойдаланиб Поляков дарвозасини ишғол қилди. 

Ушбу ўйинчи фаолиятининг катта қисмини “Ал Ҳилол”да ўтказган бўлиб, терма жамоа либосида 163та баҳсда қатнашган ва 45та гол урган. Стартни мағлубият билан бошлаш ёқимсиз албатта. Шунинг учун беллашувнинг қолган дақиқаларида фаолликни оширган вакилларимиз қатор вазиятлардан унумли фойдалана олишмайди. 82-дақиқада ҳимоячи Андрей Фёдровнинг ўрнига ҳужумчи Марат Бикмаев туширилади ва ўйин схемаси ўзгартирилади. Ёш Маратнинг тушиши орқали иккита марказий ҳужумчи билан ўйнаш ҳам наф бермади. Бош ҳакам Тору Комикованинг ҳуштаги янграшига оз қолганда Шишелов ўрнини Анвар Солиевга бўшатиб беради ва оҳирги дақиқаларни футболчиларимиз учта ҳужумчи билан босимни оширишга яъни штурм уюштиришади. Якунда 90+3 дақиқада Солиев гол уриб мағлубиятдан қутқариб қолади. Ҳужумчи азалдан “сеҳрли таёқча” номи билан эътироф этилиб келинади. Унинг бу лақабни олишига яна бир мисолни кўриб чиқдик.

Ёдингизда бўлса, иккинчи босқич биринчи турида Ироқ билан ўйинда Солиев гол уриб дурангни таъминлаганди. Ар-Риёддаги жавоб учрашувида Сами Ал Жабер ва Ал Хартиининг голлари Саудия Арабистонига 3:0 ҳисобидаги ғалабани олиб берганди.

ЖЧ-2006. Саралаш босқичи.
Ўзбекистон - Саудия Арабистони – 1:1
09.02.2005. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 52000 томошабин.
Бош ҳакам
: Тору Комикова (Япония).
Голлар: Анвар Солиев (90+3) – Сами Ал Жабер (76).
Ўзбекистон: Алексей Поляков, Бахтиёр Ашурматов, Олег Пашинин, Алексей Николаев, Асрор Алиқулов, Андрей Фёдоров (Марат Бикмаев, 82), Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Владимир Маминов, Владимир Шишелов (Анвар Солиев, 89), Максим Шацких.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика