Тарихда илк бор! Европа лигасида гуруҳ босқичида Люксембург клуби ўйнайди News

Тарихда илк бор! Европа лигасида гуруҳ босқичида Люксембург клуби ўйнайди

Европа лигаси плей-офф босқичида Люксембургнинг «Дюделанж» клуби Руминиянинг ЧФР клуби тўсиғидан ўтди (2:0, 3:2) ва гуруҳ босқичига чиқди.

Европа лигаси тарихида илк бор Люксембург клуби гуруҳ босқичида иштирок этади.

Ушбу мамлакат клуби («Авенир») 1995/96 йилги мавсумда УЕФА кубоги гуруҳ босқичида қатнашганди.

Маълумот учун, Дюделанж шаҳрида 19 минг аҳоли яшайди. Клубнинг уй стадионига 4650 томошабин сиғади.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика