Latest news

00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  0 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1

Тарихда бугун: "Пахтакор"нинг ОЧЛ-2015даги юришини тўхтатишга мажбур қилган аламли ўйин News

Тарихда бугун: "Пахтакор"нинг ОЧЛ-2015даги юришини тўхтатишга мажбур қилган аламли ўйин

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Стадиондаги рэпер, тўлин ой, учмоқчи бўлаётган Машарипов, жароҳат олган сардор

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2015 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "B" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Нафт Теҳрон" (Эрон) ва "Ал Айн" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Афсуски, ўшанда "шерлар" гуруҳда 6 очко билан учинчи ўринни эгаллашган. Қизиғи, Самвел Бабаян бошқарган ўша "Пахтакор" плей-офф йўлланмасини сўнгги турда ўз майдонларидаги беллашувда қўлдан чиқаришган. Бўлиб ҳам гуруҳ аутсайдерига имконият бой бериб қўйилган. Қуйида ўша аламли баҳсга тўхталамиз.

ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичининг 6-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни қабул қилган. Учрашувдан олдин саудияликларда бор йўғи 2 очко бор ва улар ҳар қандай ҳолатда ҳам квартетда охирги поғонадан юқорига кўтарила олмасликлари аниқ эди. Мезбонлар эса учрашувга ҳисобларидаги 6 очко билан етиб келишган ва гуруҳдан чиқиш учун ғалаба қозонишлари шарт эди. Шунда ҳам, нариги ўйинда "Нафт" меҳмонда Умар Абдулраҳмон етакчилигидаги "Ал Айн"ни ютиб қўймаслиги зарур бўларди.


"Ал Айн" форсларни Умар Абдулраҳмон, Асамоа Гян ва Кембо Экоколарнинг голлари эвазига 3:0 ҳисобида мағлуб этган. Аммо, Тошкентда...

Пойтахтимизга йўқотадиган нарсаси йўқ ҳолда келган "Ал Шабаб" кутилмаганда жавобсиз иккита тўп киритиб ғалаба қозонган. "Шерлар" ўзларининг ОЧЛ-2015даги юришларини шу тариқа тўхтатишга мажбур бўлишган.


ОЧЛ, "B" гуруҳи
6-тур
, 06.05.2015
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 3638 томошабин
"Пахтакор" - "Ал Шабаб" 0:2
Ҳакамлар:
Моҳд Амирул, Сиванесан Мунианди, Азман Исмоил (барчаси Малайзия), Алибек Сапаев (Туркманистон).
Голлар: М.Ал Шаммари 6, А.Ал Аста 67 (пен.)

"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 4.Аднан Ораховац (20.Анвар Солиев, 67), 7.Кахи Махарадзе (5.Акбар Исматуллаев, 77), 8.Шерзод Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов (18.Баҳодир Пардаев, 42), 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак.
Захира: 1.Никита Рибкин, 6.Мурод Холмуҳаммедов, 13.Искандар Шойқулов, 16.Наврўз Алимов.

"Ал Шабаб": 33.Муҳаммад Ал Овайс, 2.Абдуллоҳ Ал Аста, 8.Абдулмажид Ал Суҳайлим (45.Нодир Салим Ал Муваллад, 90), 12.Абдумалик Ал Ҳайбари, 13.Ҳассан Фаллатаҳ, 15.Абду Атеф (11.Аҳмад Атеф, 76), 17.Муса Ал Шаммари, 23.Муҳаммад Авал (4.Амир Муҳаммад Ҳарун, 84), 25.Мажид Ал Маршади, 27.Саид Ал Досари, 80.Абдулраҳмон Ал Ҳайбари.
Захира: 22.Муҳаммад Аҳмад Аважи, 3.Саййаф Ал Биши, 30.Бадир Мансур, 91.Жон Антви.

Огоҳлантиришлар: А.Ораховац 35, В.Козак 73, Б.Пардаев 85, Ж.Соҳибов 90 - А.Ал Ҳайбари 63, М.Ал Овайс 90+3.

Кахи Махарадзе "Пахтакор" сардори эди. Нариги томондаги Муҳаммад Ал Овайс эса ўзбек клубларига қарши энг кўп майдонга тушган саудиялик кипер.


Мухлислар ўйиндан олдин ҳаммаси зўр бўлишига ишонишган.


#GGMU

Улар Тошкентга гуруҳ аутсайдери сифатида келишганди.


5 йил олдин асосий таркибда тушганлардан Игорь Сергеев, Владимир Козак ва Жалолиддин Машарипов ҳозир ҳам "Пахтакор" таркибида тўп тепиб келишмоқда.


"Пахтакор" бош мураббийи Самвел Бабаян ва ёрдамчи мураббий Нўъмон Ҳасанов.


"Ал Шабаб" устози мисрлик Одил Абдулраҳмон.


Бир тур аввал Эронда "Нафт" дарвозасига жавоб тўпини киритган Владимир Козак.


Афсуски, 6-дақиқада Муса Ал Шаммари ҳисобни очганди.


Тошкентга асосий ҳужумчиси ва тўпурари Наиф Аҳмад Ҳазазисиз келган "Ал Шабаб" ҳисобни очган (Ҳазази ОЧЛ-2015да иккита тўп киритган).


ОЧЛ-2015да ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиққан Александр Лобанов ҳамда иккита гол урган Кахи Махарадзе.


8-рақамдагилар тўқнашуви.


Аднан Ораховац ҳисобни очган Ал Шаммарига қарши.



Кўзингни кичикроқ оч-ее, ёш болалар қўрқиб кетади)


Гол уриб қўйганингдан кейин ётиб ҳам ўйнайвераркансан)


Даврон Ҳошимов.


Тўп учун курашда Александр Мерзляков ва Абдулмалик Ал Ҳайбари.


Ҳа, "Ал Шабаб" ҳеч нарса йўқотмайдиган ўйинида "Пахтакор"ни "қулатиб" кетганди.


P.S. ОЧЛ-2015да "Пахтакор"дан ташқари, Ўзбекистоннинг қолган 3 клуби "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф" ҳам гуруҳда қолиб кетган. Афсуски, қитъанинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақасида қатнашган бирорта клубимиз гуруҳдан чиқишни уддалай олмаган.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика