Latest news

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  4 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  2 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  34 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Тарихда бугун: Одил Аҳмедов хет-трик қилган 10 йил олдинги ОЧЛ ўйини News

Тарихда бугун: Одил Аҳмедов хет-трик қилган 10 йил олдинги ОЧЛ ўйини

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнини эътиборингизга ҳавола этиб келаяпмиз.

Фото Тарихда бугун: Ўз мамлакатининг байроқдорлари "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол"нинг 13 йил олдинги тўқнашуви

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2010 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "C" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Шабаб" (С.Арабистони), "Сепахон" (Эрон) ва "Ал Айн" (БАА) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Ўшанда "шерлар" гуруҳда 9 очко билан "Ал Шабаб" (10 очко)дан кейин иккинчи ўринни эгаллашган ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритишган.

Афсуски, битта ўйиндан иборат ва ўз гуруҳи ғолиби бўлган клуб майдонида ўтказилган нимчорак финал баҳсида Миодраг Радулович бошчилигидаги "Пахтакор" Қатарда "Ал Гарафа"дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Шу тариқа, 2010 йилги мавсумда тошкентликлар ОЧЛдаги юришларини нимчорак финалда тўхтатишган.

ОЧЛ-2010 гуруҳ босқичининг 5-турида "шерлар" ўз майдонларида "Ал Айн"ни қабул қилишган. Ўша учрашув Одил Аҳмедовнинг бенефисига айланиб кетганди. Бугунги кунда терма жамоамиз сардори бўлган Аҳмедов амирликлар клуби дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олган ва жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этган.

P.S. 10 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ, "C" гуруҳи
5-тур, 13.04.2010
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 14600 томошабин
"Пахтакор" - "Ал Айн" 3:2
Ҳакамлар:
Мэтю Бриз (Австралия)
Голлар: О.Аҳмедов 9, 12, 29 - Х.Валдивия 2, И.Суюнов 20 (авт.)

"Пахтакор": 33.Элдор Тожибоев, 4.Боян Миладинович, 21.Камолиддин Тожиев, 19.Александр Клецков, 27.Илҳом Суюнов, 6.Мурод Холмуҳаммедов (14.Шерзод Каримов, 37), 7.Дарко Маркович, 25.Одил Аҳмедов (13.Ойбек Қиличев, 90), 28.Станислав Андреев, 11.Асқар Жадигеров, 35.Александр Гейнрих (23.Алишер Азизов, 88).
Захира: 30.Темур Жўраев, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Акмал Холматов, 9.Милорад Януш.

"Ал Айн": 12.Волид Салем, 26.Саиф Муҳаммад (11.Аҳмад Али, 46), 44.Фарис Жума, 4.Мусаллам Фаёз, 5.Исмоил Аҳмад, 50.Ли Ҳо (19.Муҳаннад Салем, 46), 10.Хорхе Вальдивия, 7.Али Ал Веҳаиби, 40.Абдуллоҳ Малаллаҳ, 2.Абдулазиз Фаёз (20.Муҳаммад Абдулраҳмон, 69), 8.Эмерсон Шеик.

Огоҳлантиришлар: Д.Маркович 23, Ш.Каримов 52, А.Гейнрих 61 - С.Муҳаммад 28, Х.Вальдивия 35, И.Аҳмад 42, М.Фаёз 55, Эмерсон Шеик 69
Четлатиш: Эмерсон Шеик 90

"Ал Айн"нинг бошланғич таркиби.



Ҳали 23 ёшга ҳам тўлмаган Одил Аҳмедов "Пахтакор" сардори бўлган пайтлар.


"Ал Айн"ни бразилиялик Тониньо Серезо бошқарарди (чапдан биринчи).


Андреев тўпни Али Ал Веҳаибидан олиб қўйишга уринмоқда.


Афсуски, стадионга келганларнинг таби 2-дақиқадаёқ хира бўлганди. Хорхе Вальдивия чап қанот ўткир бурчакдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантирганди.


- Йигитлар, кайфиятни туширмаймиз. Ҳозир биз ҳам биринчи голимизни урамиз...


- Мио, биринчи голим ёқдими?


Одил Аҳмедов шу куни 20 дақиқа ичида 3та гол урганди.


Боян Миладинович шахсан мен учун ўзбек клубларида ўйнаган энг кучли легионер ҳимоячи.


Ҳасан Пирмуҳаммедовдан ажойиб кадр.


Одил Аҳмедов Осиё Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этган тарихдаги биринчи ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади.


Илҳом Суюнов ва Эмерсон Шеик тўп учун курашда. Суюнов 20-дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, Эмерсон 90+дақиқада иккинчи сариқ ва кетидан қизил карточка олган. Ўша куни ўз жамоаси учун зарар келтирган икки ўйинчи бир суратда, қизиқ кадр)


Радулович захирадан майдонга тушишга тараддуд кўраётган Шерзод Каримовга кўрсатма бермоқда.


Самвел Бабаян ҳам Каримовга маслаҳат беришга чоғланмоқда.


Александр Гейнрих ўша мавсум ОЧЛда битта гол урганди ("Сепахон"га қарши 3-тур ўйинида).


- Одил, бугун авжига чиқдинг. Баракалла!


Табиийки, Аҳмедов учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика