Latest news

11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  1 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  1 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  5 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  4 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  2 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0 08:03“Олтин тўп”га даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатда Дембеле йўқ  11 07:36Ямал қимматбаҳо харидни амалга оширади  2 01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  7 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  4 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  13 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  3 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  16 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5

Тарихда бугун: Жепаров ва Кападзеси бор "Локо" пастга шўнғий бошлаган "Нефтчи"га қарши. ФОТОМАҚОЛА News

Тарихда бугун: Жепаров ва Кападзеси бор "Локо" пастга шўнғий бошлаган "Нефтчи"га қарши. ФОТОМАҚОЛА

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: Шомуродов "Бунёдкор" сафида "Машъал"га қарши, "Локомотив" "Олмалиқ"ни шарманда қилгани ва ўзбек "Эл Классико"сини ёдга оламиз

Бугун 4 йил олдинга саёхат қиламиз. У пайтлар ички биринчилигимиз Олий лига деб аталарди. Айнан ўша мавсумдан Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кескин пастга шўнғишни бошлаганди. Андрей Фёдоров у пайтлар фарғоналиклар бош мураббийи эди.

Олий лига, 3-тур
1 апрель, 2016
"Локомотив" – "Нефтчи" 4:0
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.
Голлар: Т.Абдухолиқов 9, М.Бикмаев (Санжар Шоаҳмедов) 30, М.Бикмаев (Сардор Мирзаев) 48, К.Махарадзе (Темур Кападзе) 75.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров (29.Қувондиқ Рўзиев, 63), 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов (21.Дониёр Усмонов, 68), 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 22.Санжар Шоаҳмедов (7.Садриддин Абдуллаев, 78), 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.
Захира: 12.Маъмур Икромов, 20.Ислом Тўхтахўжев, 28.Икром Алибоев, 77.Жасур Ҳасанов.

"Нефтчи": 35.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов (28.Сардорбек Эминов, 73), 8.Умид Қодиров, 10.Мурод Бобожонов, 11.Аббос Махсталиев, 17.Илҳом Бойдадаев (22.Алишер Саматов, 52), 18.Жавоҳир Расулов (26.Отабек Исроилов, 66), 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 2.Сардор Қулматов, 9.Шерзод Ҳакимов, 23.Абдураҳмон Абдулхақов.

Огоҳлантиришлар: М.Бикмаев 40 - И.Бойдадаев 13, Ж.Меҳмонов 63, Ш.Пўлатов 76, У.Қодиров 90+1.

Ўшанда "Локомотив" стадионида мавсумнинг очилиши бўлганди.


Бу таркибдан фарғоналиклар ҳаммадан ҳам кўпроқ "Нефтчи" афсонаси Марсур Саидовнинг ўйинларини соғинишлари аниқ. Саидовдек ўйинчини бугунги кунда ҳам топиш мушкул.


"Локомотив" айнан ўша мавсумда илк чемпионликни қўлга киритганди.


Марат Бикмаев ўша мавсум 12та гол билан "Локо"нинг учинчи, Олик лиганинг еттинчи тўпурари бўлганди.


"Темирйўлчилар"ни чемпионлик сари етаклашда Тимур Кападзенинг ўрни катта бўлган.


"Нефтчи"да узоқ йиллар ўйнаган чап қанот ҳимоячиси Дилёрбек Эрматов.


Ўйинга келган ОАВ вакиллари.


Темурхўжа Абдухолиқов 9-дақиқада ҳисобни очганди. Ўшанда Кападзенинг узоқдан берган зарбасини қайтаргандан кейин тўп меҳмонлар кипери А.Абдужалиловнинг қўлидан чиқиб кетган ва Темурхўжа қайтган тўпни дарвозага йўллаган.


Гол қувончи.


Бугунги кунда "Локо" бош мураббийи ҳисобланадиган Андрей Фёдоров "Нефтчи" устози сифатида бўлажак жамоасига қарши.


Мирко Йеличич.


Стадионга келган мухлислар.


Сервер Жепаров ўша мавсумда 7та гол урганди.


Кахи Махарадзе.


Тўп учун курашда Санжар Шоаҳмедов ҳамда Жаҳонгир Меҳмонов.


Темурхўжа ўша мавсум 22та гол билан Олий лига тўпурари бўлганди.


Шунчаки кадр.


"Тарихда бугун"нинг кейинги сонларида кўришгунча.


2016 йилги мавсумда "Локомотив" 74 очко тўплаган ҳолда "Насаф" ва "Бунёдкор"дан 11 очкога илгарилаб кетиб чемпион бўлган. "Нефтчи" эса 31 очко билан 11-поғонани банд этган.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика