Latest news

12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  1 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1

Тарихда бугун. 2:6 ҳисобидаги мағлубиятни 5:0 ғалабага айлантирган "Локомотив" News

Тарихда бугун. 2:6 ҳисобидаги мағлубиятни 5:0 ғалабага айлантирган "Локомотив"

Беш йил олдин айнан шу куни "Локомотив" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилганди.

17 март куни Доҳада бўлиб ўтган ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда "Локомотив" "Ал Садд"га 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қайтган, шу боис жавоб ўйинида вазиятни ўнгламаса бўлмасди. 

"Темирйўлчилар" жавоб беллашувига жиддий тайёргарлик олиб боришади. Эсингизда бўлса, биринчи ўйиндан кейин жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг бироз тоби қочиб, касалхонада даволаниб чиққанди. 

Албатта, 2:6 - бу йирик мағлубият, вазиятни ўнглаш осон бўлмайди, лекин имконият ҳам йўқ эмасди. 2015 йилнинг 8 апрель санасида зўр ҳаво бўлди. Қуёш чиқди, кун исиб кетди. Шу куни "Локомотив"ни қўллаш мақсадида кўпчилик мухлислар ташриф буюрганди. ОАВ ходимлари ўтирадиган трибуна ҳам тўлганди. 

 

ОФК мазкур беллашувни Ким Донг Жин бошчилигидаги кореялик ҳакамлар бригадасига ишониб топширади. Соат 16:00да бошланган баҳс илк дақиқалардан "Локо"нинг ҳужумлари билан авж олади. 

Бунинг натижасига 7-дақиқага келиб Марат Бикмаев ўйинда ҳисобни очади. Орадан яна етти дақиқа ўтиб Бикмаевнинг ўзи ҳисобни 2:0га етказади. Биринчи таймда бошқа гол киритилмайди ва томонлар 2:0 ҳисобида танаффусга йўл олишади. 

Мураббийдан керакли кўрсатмаларни олган "Локо" футболчилари иккинчи бўлимда яна ҳужумга зўр беришади. Бунинг натижасида иккинчи таймнинг 10-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Санжар Шоаҳмедов тўп киритиб ўз номини таблога ёздириб қўяди - 3:0.

 

Кейинги иккита гол захирадан тушган футболчилар томонидан урилганди. Аввалига Дамир Кояшевич 79-дақиқада ҳисобни 4:0га етказган бўлса, 90+1-дақиқада бошқа бир легионер Руслан Корьян ўйинга якуний нуқтани қўяди - 5:0. 

Афсуски, "Локомотив" йирик ҳисобда зафар қучгани билан ўша йил гуруҳдан чиқа олмаганди. Чунки жамоа кейинги тур "Ал Ҳилол"га ва охирги турда "Фулад"га имкониятни бой берган.


ОЧЛ. Гуруҳ босқичи, 4-тур. 08.04.2015 

"Локомотив" (Ўзбекистон) - "Ал Садд" (Қатар) 5:0 

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3. Шавкат Муллажонов, 8.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Жасур Ҳасанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 77.Жасур Ҳасанов. 

Захирадан тушганлар: 7.Руслан Корьян, 99.Дамир Кояшевич. 

Голлар: Бикмаев (7, 14), Шоаҳмедов, 55. Кояшевич,79. Корьян, 90+1. 

Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея).

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика