Latest news

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  126

"Тақвимни биз тузмаганмиз" Зидан ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди News

"Тақвимни биз тузмаганмиз" Зидан ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди

"Мадрид" бош мураббийи Зинедин Зидан видеоалоқа ёрдамида "Валенсия" билан ўйин олдидан матбуот-анжуманида иштирок этди.

Бугунги ўйин ҳақида

"Бизни қийин ўйин кутмоқда. Яхши ўйин кўрсатиб, ғалабали юришни давом эттириш ниятидамиз. Ўз уйимизда тўп тепамиз ва уч очкони қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қиламих. Ўйинни яхши бошлаб олсак, шундай давом эттирамиз: биз ўз кучимизни ва ўйин тақдирини тезда ҳал қила олишимизни яхши биламиз. Бироқ олдимиздаги рақиб ҳам оддий жамоалардан эмас, улар бизга кучлари етганча қаршилик қилишади ва биз буни ҳам унутмаслигимиз зарур".


"Эйбар" устидан қозонилган ғалаба ҳақида

"Ўйиннинг дастлабки ярим соатида икки-учта гол уриб, ажойиб бошлаган ўйинларимиз кўп бўлган. Аммо баъзида шу темпни ўйин охиригача ушлаб қола билмаяпмиз, "Эйбар" билан ҳам шундай бўлди. Муаммо нимадир етишмаганида эмас. Мен биринчи бўлимдан мамнунман. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз, қолгани муҳим эмас".

"Ла Лига – қийин мусобақа, бу ерда рақобат кучли. Ҳар бир рақиб билан жиддий ўйин бўлади ва сиз охиригача курашишингиз зарур. Мен ҳам одамман, қайсидир вазиятларда, ишлар режадагидек кетмаса, мен ҳам асабийлашаман, муносабатимни билдираман, лекин бу футболнинг бир қисми. Асосийси биз ғалаба қозондик ва учта гол уриб, уч очко ишлаб олдик. Иккинчи бўлим ҳақида гапирадиган бўлсак, олдинда чиройли ўйин кўрсатишга вақтимиз етарли".


Машғулотлар ҳақида

"Тўртта ўйинимиз 01:00 (Тошкент вақти)да бошланади, шу сабаб ўйин бўладиган вақтда машғулот ўтказиш муҳим эди. Буни яна такрорлаймизми ёки йўқ, ҳали аниқ эмас. Лекин айнан ўйин ўтказиладиган соатларда машғулот жуда керак эди. Бу ерда ёритиш тизими ва куннинг шу вақтидаги ҳолатга мослашиш ҳам кўзда тутилган".


Тақвим борасида

"Мендан бу ҳақида сўрашганди: бизга тақвимни маълум қилишади, биз мослашамиз. Бизнинг сўзимиз ҳеч нимани ўзгартирмайди ва тақвимни баҳона қилиш "Мадрид"га ярашмайди: олдимизда 10 та ўйин турибди ва биз максимал натижа қайд этмоқчимиз. Тўртта ўйин 01:00 (Тошкент вақти)да бўлади, буни ўзгартира олмаймиз. Яхши нарсаларни ўйлаш зарур. Биз футбол ўйнаш имкониятимиз борлигидан хурсандмиз ва ундан завқ олишга ҳаракат қиламиз".


Чемпионлар Лигаси учун танланган жой ҳақида

"Биз ЕЧЛнинг янги форматидан хабардормиз, лекин ҳозирча "Манчестер Сити" билан жавоб ўйини қаерда бўлишини билмаймиз. Яқинда бу ҳам аниқ бўлади. Агар Манчестерда ўйнашимиз керак бўлса Англияда, Лиссабонга таклиф қилишса демак Португалияда ўйнаймиз. Фарқи йўқ, асосийси – бугунги ўйин ва биз ҳозир фақат у ҳақида ўйлаяпмиз: ЕЧЛ ҳақида ўйлашга вақтимиз бўлади, ҳозир Ла Лиганинг муҳим палласида турибмиз".


Чемпионлар Лигаси формати борасида

"Биз исталган вазиятга кўника оламиз. Асосийси футболдан завқ оламиз. Барча иштирокчилар учун бир хил шароит бўлса, бошқа муаммо йўқ. Чемпионлар Лигасининг таклиф этилган формати менимча яхши ўйланган, аммо у ерда иштирок этишимиз учун биз олдиндаги ўйинда ғалабага эришишимиз талаб этилади. Ҳозирги вазиятда турнир 15 кун ичида ва бир ернинг ўзида ўтказилиши тўғри деб ҳисоблайман".


Гарет Бэйл ва ўзаро муносабатлари ҳақида

"Жамоанинг бошқа футболчилари сингари Гарет ҳам майдонга қайтганидан хурсанд. Белида оғриқ ҳис қилганди, шу сабабли у 100%га тайёр эмас. Машғулотлар яхши ўтмоқда, олдиндаги ўйинларга тайёрланяпмиз".

"Гарет билан муносабатларимиз ҳар доим яхши бўлган: мен мураббийман, у эса – жамоа учун муҳим футболчи. Жамоа учун қилган меҳнатларини ҳам унутмаганмиз, Киевгача ва ундан кейин деган гап йўқ. Мен унинг имкониятлари ва ютуқларини яхши биламан. ОАВда бизнинг муносабатларимиз ҳақидаги турли миш-мишларни бошқара олмайман, лекин ўртамизда ҳеч қандай совуқчилик йўқлигини айта оламан".


Эден Азар ҳақида

"Эден учун хурсандман. Узоқ давом этган танаффусдан кейин у майдонга қайтди: юзага келган мажбурий танаффус унинг фойдасига ишлади. У қандай футболчилигини яхши биламиз. Умид қиламанки, улар Бензема билан ажойиб тандем ҳосил қилиб, жамоага катта фойда келтиришади.


Хамес Родригес ҳақида

"Барчамиз Хамес нақадар зўр ўйинчи эканлигини биламиз. Охирги вақтларда у нисбатан камроқ ўйин амалиётига эга бўляпти, лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. У биз билан ва мен унга ишонаман. Хамес машғулотларда астойдил ишламоқда, кўрамиз қачон унинг вақти келаркин. Таркибимизда 23 нафар юқори даражадаги футболчи бор, мен уларнинг ҳар бирига ишонаман. Ҳамма имкониятга эга бўлади. Бундай узоқ танаффусдан кейин ҳар 2-3 кунда расмий ўйин ўтказиш осон эмас".


Ашраф Хакими ҳақида

"Ашраф ажойиб мавсум ўтказмоқда, мен у учун жуда хурсандман. Хакими кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ҳам жамоани тарк этиши зарур эди. Биз барчамиз у эришаётган ютуқлардан мамнунмиз".


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика