Таъқиб давом этади: А Серия 27-тур превьюси
25 feb 2022 18:55
News
Таъқиб давом этади: А Серия 27-тур превьюси
"Милан" - "Удинезе"
Сариқ карточкалари сони кўпайиб кетгани учун Бенассер бу ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, Златан Ибрагимович ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Жиру ҳужумда 1-дақиқаноқ Леао ва Мессиас билан ҳаракатланади. Сантурро ва Найтвик жароҳати туфайли "Удинезе"га ёрдам беролмайди. Энди тикланаётган Зегелар ҳам ўйнаши аниқ эмас. Бор умид Бету-Деулофеу жуфтлигидан.
Биринчи давра учрашувида жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди. Бу гал эса "россонери" яққол фаворитдир. Қолаверса, "Салернитана"га қарши баҳсдан сўнг очко йўқотиш мумкин эмас.
AC Milan Rafael Leao - 29' |
Serie A . Round 27 25/02/2022, 22:50 1
:
1
Finished
|
Udinese Destiny Udogie - 66' |
Stadium: San Siro, 44588 spectators
Referee: Matteo Marchetti
"Женоа" - "Интер"
Пикколи ва Ванденхаузен жароҳати сабаб баҳсни ўтказиб юборади, Амири эса сафга қайтади. Ҳужумда Йебоа-Дестро дуэтини кўришимиз мумкин. "Сассуоло"дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олган "Интер" учун яхши янгилик — дисквалификация олган Брозович ва Бастони сафга қайтди. Ҳозирда Индзагидан таркиб борасида жиддий ўзгаришлар кутиш ноўрин, қўшимчасига мавжуд имкониятлар ҳам бунга йўл қўймайди.
Охирги ўзаро баҳсда "Интер" 4:0 ҳисобида "Женоа"ни тор-мор этганди. Ушбу ўйинда "нерадзурри" фаворит ҳисобланмоқда. Сўнгги турларда "Интер" муваффақият қозона олмаган бўлса-да, бу галги учрашув аутсайдерга қарши эканини ёддан кўтармаслик лозим. Шундай экан, Индзаги шогирдлари бундай имкониятдан унумли фойдаланиб, оёққа туриб олишади деб умид қиламиз. "Женоа" эса амалдаги чемпионга қарши жиддий қаршилик кўрсатиши қийинроқ бўлса керак.
Genoa |
Serie A . Round 27 26/02/2022, 01:05 0
:
0
Finished
|
Inter |
Stadium: Stadio Luigi Ferraris, 14314 spectators
Referee: Daniele Chiffi
"Эмполи" - "Ювентус"
Эконг ва Кутроне майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Андреацолли бу гал Верре ва Хаас ёрдамидан фойдалана олмайди. Хендерсон ҳужумда жамоанинг асосий ҳужумчиси Пинамонтига кўмаклашади. "Ювентус"да эса де Лигт билан бирга ҳаракатланиши лозим бўлган Боннуччи сафга қайтиши кутилмоқда. Кьеллини ҳам қайтиш арафасида турибди. Маккенининг жароҳатини инобатга олсак, майдон марказини кимлар эгаллаши деярли аниқ — кутилмаган совғалар бўлмайди. Ҳужумда борган сари биргаликда ажойиб ўйин кўрсатаётган Влахович-Мората жуфтлигини кўрамиз.
Биринчи давра баҳсида "Эмполи" Туриндан 1:0 ҳисобидаги мағлубият билан қайтганди. Энди "кекса синьора" жавоб бериш ниятида турибди. Умуман олганда, жамоани фаворит сифатида кўрилиши нормал ҳолат. Бироқ осон бўлмаслиги аниқ. "Эмполи" ўз ўйини ва натижалари билан мунтазам равишда исталган топ клубга бош оғриқ бўла олишини исботлаб келади.
Empoli Szymon Zurkowski - 40', Andrea La Mantia - 76' |
Serie A . Round 27 26/02/2022, 22:05 3
:
2
Finished
|
Juventus Moise Kean - 32', Dusan Vlahovic - 45', Dusan Vlahovic - 66' |
Stadium: Stadio Carlo Castellani, 11890 spectators
Referee: Fabio Maresca
"Лацио" - "Наполи"
Албатта, собиқ жамоасига қарши ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган. Саррининг бахтига, деярли барча ўйинчиси ихтиёрида турибди. Педро ўйнаши сўроқ остида, лекин тузалиб, майдонга тушишга ҳали имкони бор. Лучано Спаллеттининг эса таркиб билан боғлиқ катта муаммолари бор, яхши ҳамки захира ўриндиғида футболчилар етарли. Ди Лоренцо ва Демме асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Ҳужумда Политано, Инсинье ва Осимхенни кўрамиз.
"Партенопейлар" Неаполда рақиби дарвозасига 4та жавобсиз гол уришганди. Бу гал ҳам "Наполи" фаворит саналмоқда. Икки жамоа ҳам шу ҳафта Европа Лигасидан чиқиб кетди. Шундай экан, А Серияда ғалаба қозониш учун иккиси ҳам бор кучи билан ҳаракат қилади.
Lazio Pedro Rodriguez - 88' |
Serie A . Round 27 28/02/2022, 00:50 2
:
1
Finished
|
SSC Napoli Lorenzo Insigne - 62', Fabian Ruiz - 90' |
Stadium: Stadio Olimpico, Rome, 25000 spectators
Referee: Marco Di Bello
"Аталанта" - "Сампдория"
Ҳозир "Аталанта" таркиби билан боғлиқ муаммолари бор. Кичик шикастланиш туфайли Муриэль ўйнамайди, марказий ҳужумчи ролида Бога ҳаракатланади. Унинг ортида Пашалич ва Малиновкий ўйнайди. Шунингдек, Жимсити майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Жароҳатлардан қочиб қутила олмаётган Сенси ҳам Генуядаги учрашувни ўтказиб юборади. Қолаверса, Антонио Кандрева ҳам жамоасига ёрдам беролмайди. Конти унинг вазифасини бажариши лозим. Сон қисмидаги муаммо туфайли Жовинконинг дебюти ҳам ортга сурилмоқда. Ҳужумда Капуто-Квальярелла дуэтини кўрамиз.
Сўнгги ўзаро баҳсда "Аталанта" Генуяда 3:1 ҳисоб билан "Сампдория"ни мағлуб этганди. Ҳозир ҳам бергамоликлар фаворит ҳисобланмоқда. Аста-секин бўлса-да, уларнинг ҳолати яхшиланмоқда. Шундай экан, Жампаоло шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ.
Atalanta Mario Pasalic - 6', Teun Koopmeiners - 29', Teun Koopmeiners - 61', Aleksey Miranchuk - 86' |
Serie A . Round 27 01/03/2022, 00:50 0
:
4
Finished
|
Sampdoria |
Stadium: Gewiss Stadium, 10245 spectators
Referee: Simone Sozza
Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси
Comments