Latest news

10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  5 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5

Тансоқчи Муҳаммад Салоҳ ҳаётидаги бир қанча воқеаларни айтиб берди News

Тансоқчи Муҳаммад Салоҳ ҳаётидаги бир қанча воқеаларни айтиб берди

Муҳаммад Салоҳнинг шахсий қўриқчиси Карим Абду ўз ишининг нозик томонларини тушунтириб берди.

"Умуман олганда, биз совғаларни қабул қилмаймиз, лекин баъзида уларни одамлардан олишга мажбур бўламан, шунда нарсаларни албатта сканерлашим керак. Ҳеч қачон ичида нима борлигини билмайсиз. Бу унда қандайдир кассаллик чақириши ёки ўлдириши мумкин, сиз аниқ билолмайсиз.

У арвоҳдек юради, кўриш қийин. Бир куни у масжидга намоз ўқишга борди. Унинг қаерда яшашини ҳеч ким билмасди, бироқ қайтиб кетаётганда кимдир уни кузатиб, WhatsApp гуруҳига: "Муҳаммад Салоҳ фалон манзилда яшайди" деб хабар қолдирган. Беш дақиқа ичида унинг уйига 20 мингга яқин одам етиб келган.

Одамлар ўз тилакларини қоғозга ёзиб, унга беришади, чунки улар у барча муаммоларини ҳал қилади деб ўйлашади. У беморларни даволаш учун миллионлаб пул тўлаган, шаҳарга тез ёрдам машиналари сотиб олади, кимнидир тўй харажатларини кўтаради, кимнидир жарроҳлик амалиёти учун пул сарфлайди ва муҳтожларга ёрдам беради", – деди Абду.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан буён "Ливерпуль" сафида тўп тепиб келмоқда. У мерсисайдликлар сафида 315 та ўйин ўтказиб, 192 та гол ва 83 та голли узатмани амалга оширган. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика