Танқидлар ёмғири остида қолаётган Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин
21 jan 20:35
News
Танқидлар ёмғири остида қолаётган Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин
Ярим ҳимоячига Европанинг топ-чемпионатларидан қизиқиш бор.
29 ёшли футболчи "шаҳарликлар"да кам ҳолларда асосий таркибда майдонга тушмоқда, шу боис ҳам матбуотда унинг кетиши мумкинлиги ҳақида тинимсиз гап-сўзлар юрибди. "The Sun" хабарига кўра, Жек Грилишга "Интер" ва "Боруссия" Дортмунд жамоалари даъвогарлик қилмоқда.
Ҳужумкор хавбекнинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали англиялик футболчининг нархини 45 млн еврога баҳоламоқда.
Манчестерликлар Грилишни 2021 йилнинг ёзида "Астон Вилла"дан 117,5 млн евро эвазига сотиб олган эди.
Link :
Source : The Sun
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments