Latest news

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  1 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  7 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  22 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

Танишинг, рақибимиз: “Ал-Наср” (Ар-Риёд, Саудия Арабистони) News

Танишинг, рақибимиз: “Ал-Наср” (Ар-Риёд, Саудия Арабистони)

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2016 гуруҳ босқичидаги илк рақиби Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони – “Ал-Наср” клуби.
Чемпионлар лигасининг биринчи турини “қалдирғочлар” Ар-Риёдда “Ал-Наср” клубига қарши ўтказадилар. Эътиборингизга рақибимиз ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 1955
Клубнинг тўлиқ номи: “Ал Наср” футбол клуби
Стадиони: “Қирол Фаҳд”
Сиғими: 68.752 томошабин
Расмий сайти: www.alnassrfc.com

ЮТУҚЛАРИ:
Саудия Арабистони чемпиони (7) – 1979-80, 1980-81, 1988-89, 1993-94, 1994-95, 2013-14, 2014-15
Саудия Арабистони Қирол кубоги соҳиби (6) – 1974, 1976, 1981, 1986, 1987, 1990
Саудия Арабистони Шаҳзода кубоги соҳиби (3) – 1972-73, 1973-74, 2013-14
Саудия Арабистони Футбол Федерацияси кубоги соҳиби (3) – 1975-76, 1997-98, 2007-08
Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби (1) – 2014, 2015

Халқаро иштирок:
Осиё кубок эгалари кубоги соҳиби (1) – 1997-98
Осиё Суперкубоги соҳиби (1) – 1998
Осиё Чемпионлар лигаси вице-чемпиони (1) – 1995
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси (1) – 2000
Араб Чемпионлар лигаси ғолиби (2) – 1996, 1997

БОШ МУРАББИЙ – Рауль Канеда (Испания)
Туғилган санаси: 1969 йил, 21 январь
Мураббийлик фаолияти: “Дорадос де Синалоа” (Мексика) 2006-2007, “Реал Сосьедад” (Испания) 2007-2009, “Альмерия” (Испания) 2009-2011, “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) 2012-2013, “Ал-Наср” (Саудия Арабистони) 2014 йил ассистент, 2016 йил 19 февраль санасидан бош мураббий.

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Габриель Маркиньос (Бразилия)
Туғилган санаси: 21.07.1990
Амплуаси: Ҳужумкор ярим ҳимоячи

Модибо Майга (Мали)
Туғилган санаси: 03.09.1987
Амплуаси: Ҳужумчи

Адриан Миержеевски (Польша)
Туғилган санаси: 06.11.1986
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Муҳаммад Хусайн (Бахрайн)
Туғилган санаси: 31.07.1980
Амплуаси: Ҳимоячи

“Ал-Наср” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида учинчи бор иштирок этмоқда. Ар-Риёдликлар бунгача 2011 йилги турнирда қатнашишиб, “Истиқлол” (Эрон), “Ал-Садд” (Қатар) ва “Пахтакор” жамоалари ичидан “плей-офф”га йўлланма олишган. Бироқ 1/8 финалда “Зоб-Ахан”га 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнирни эрта тарк этганлар. Иккинчи уринишда эса саудияликлар “Лаҳвия” (Қатар), “Персеполис” (Эрон) ва “Бунёдкор” (Ўзбекистон) жамоалари билан бир гуруҳда куч синашиб, кейинги босқичга ўта олмаган.

Клубнинг беш нафар вакили Саудия Арабистони миллий терма жамоасида тўп тепишади. Булар: ҳимоячи Омар Хавсави, ярим ҳимоячилар Яхё Ал-Сеҳри ва Шае Шараҳли, ҳужумчилар Наиф Ҳазази ва Муҳаммад Ал-Саҳлави.

Саудия Арабистони чемпионати айни пайтда қизғин палласига кирган. Рақибимиз “Ал-Наср” 17 учрашувда 23 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика