Latest news

22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  17 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  20 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  73 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   14 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2

Танишинг: эронликлар умиди - Ризо Гучаннажод News

Танишинг: эронликлар умиди - Ризо Гучаннажод

2013 йилги футбол мавсуми Эрон термаси учун муваффақиятли келди. Терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди ва ўз тарихида тўртинчи бор жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Бундан ташқари, форслар кетма-кет 13-марта Осиё Кубогининг финал босқичига йўл олишди. Бу каби ютуқларда Эрон термаси ҳужумчиси Ризо Гучаннажоднинг қўшган ҳиссаси катта.

26 ёшли ҳужумчи ўтган йилги саралаш ўйинларида 6та гол уришга муваффақ бўлди. Гучаннажоднинг фаолияти жуда қизиқ укечган. У 8 ёшида ота-онаси билан Голландияга бориб, ўша ерда футболга берилади. Ҳатто Голландия ёшлар (U-19) ва ўсмирлар (U-16) термасида ҳам майдонга тушган.

У биринчи профессионал шартномасини 2006 йилда “Херенвен” билан тузади. 2011 йил Бельгиянинг “Сент-Трюйден” клубига кўчиб ўтгач, қисқа вақт ичида 13 та тўп киритади ва шундан сўнг Эрон термаси устози Карлуш Кейруш назарига тушади.

Ҳужумчи ЖЧ-2014 саралаш баҳсларида Қатар ва Жанубий Корея билан ўйинларда терма жамоасининг жуда муҳим голларини киритди. Эсингизда бўлса, айнан унинг сафарда Корея дарвозасига урган голи терма жамоамизни йўлланмадан маҳрум қилганди.

Ризо Гучаннажод айни пайтда Англиянинг “Чарльтон Атлетик” клубида тўп сурмоқда. Катта эҳтимол билан у ҳам Бразилиядаги жаҳон чемпионатига боради. Эронликлар жой олган гуруҳда Аргентина, Босния ва Нигерия бор. ЖЧ-2014 форс ҳужумчиси учун дастлабки мундиал ҳисобланади, унинг бу мусобақадан умиди катта.

МАЪУЛУМОТ УЧУН
Ризо Гучаннажод

1987 йил, 20 сентябрда Эроннинг Машҳад шаҳрида туғилган.
Амплуаси - ҳужумчи
Клуби: “Чарльтон” (Англия)
Эрон термаси сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика