Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  0 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  106 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Баҳодир Насимов News

Танишинг, “Бунёдкор”нинг янги футболчиси: Баҳодир Насимов

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз таркибига тажрибали ҳужумчи қўшиб олди.

Маълум вақт жамоамиз машғулотларида қатнашиб, мураббийлар штабида илиқ таассурот қолдирган Баҳодир Насимов ва клуб ўртасида битим имзоланди.

Мухлислар яхши билишадики, Баҳодир Самарқанд футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У катта футболга айнан Самарқанднинг “Динамо” жамоаси орқали қадам қўйган. Бу жамоадаги олти йиллик фаолиятидан сўнг Насимов 2009 йилнинг бошларида “Бунёдкор”да пайдо бўлди. Жамоамиз билан МДҲ кубогида иштирок этиб, бешта гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлди. Шундан сўнг унга Қозоннинг “Рубин” клуби билан уч йиллик шартнома тузди.

Насимов 2010 йилнинг ёзида Бокунинг “Нефтчи” жамоасига ўтди. У бокуликлар сафида уч карра Озорбайжон чемпионлигини, икки бор мамлакат кубогини қўлга киритди. 2011/12 мавсумда эса 16та голи билан Озорбайжон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди.

Ҳужумчи 2014/15 мавсумнинг биринчи қисмини Эроннинг “Падидеҳ” клубида ўтказди.

У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 20та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 5та гол урган.
Баҳодир Насимовнинг “Бунёдкор”даги фаолияти муваффақиятли чиқишига тилакдошмиз.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми:
Насимов Баҳодир Олимжонович
Туғилган санаси: 02.05.1987
Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри
Амплуаси: Ҳужумчи
Бўйи: 184 см
Вазни: 80 кг

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика