Latest news

09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  1 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  2 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  5 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  24 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  99

Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Фулад” (Ахваз, Эрон) News

Танишинг "Бунёдкор" рақиби: “Фулад” (Ахваз, Эрон)

Эроннинг “Фулад” жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Бунёдкор”га рақиблик қилади.
“Бунёдкор”нинг яна бир янги рақиби ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Клуб ташкил топган йили: 1973
Клубнинг тўлиқ номи: “Фулад Хузестан” футбол клуби
Стадиони: “Ғадир” стадиони
Сиғими: 51.000 томошабин
Расмий сайти: www.fooladfc.ir

ЮТУҚЛАРИ:
Эрон чемпиони – 2005/2006

БОШ МУРАББИЙ – Хусайн Фараки
Туғилган санаси: 1957 йил, 22 март
Футболчилик фаолияти: “Пас Теҳрон” (1976-1979), “Ал-Шааб” БАА (1979-1981), “Пас Теҳрон” (1981-1992)
Мураббийлик фаолияти: “Пас Теҳрон” (1994-2000), Эрон миллий терма жамоасида мураббий (2003-2006), Эрон олимпия терма жамоаси бош мураббийи (2004), “Кавех Теҳрон” (2009-2010), “Нафт Теҳрон” (2010-2012), “Фулад” (2012 йилдан буён)

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Сержио Рафаэль да Коста (Бразилия, 1985 йил) ҳимоячи
Леонардо Чавес (Бразилия, 1983 йил), ярим ҳимоячи
Лусиано Перейра Мендес (Бразилия, 1983 йил), ҳужумчи

Ахвазнинг “Фулад” жамоаси тарихида бир қатор жаҳонга машҳур легионерлар фаолият юритишган. Жумладан, Эмад Муҳаммад Ридҳа (Ироқ), Маладен Бартолович (Хорватия), Фабио Януаро (Бразилия), Армандо Саа (Мозамбик) каби легионерлар, шунингдек Эрон футболида анча машҳур бўлган Яхё Гулмуҳаммади ҳам бир пайтлар “Фулад” шарафини ҳимоя қилган.

“Фулад” жамоаси 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасида Эрон чемпионатининг тўртинчи ўрни соҳиби сифатида иштирок этмоқда. Клуб Осиё Чемпионлар лигасида иккинчи бор ўз омадини синаб кўради. Эронликлар бунгача 2006 йилги қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида қатнашишган. Ўшанда “Фулад” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан бир гуруҳда иштирок этиб, ҳар иккала баҳсда ҳам юртдошларимизга мағлуб бўлган ва гуруҳ босқичида қолиб кетган.

Жамоа таркибида тўп тепаётган футболчилардан ҳеч бири Эрон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланишмайди.

2013/2014 йилги Эрон чемпионатида “Фулад” клуби 17-турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Бироқ ахвазликлар пешқадамдан атиги уч очко кам жамғарганини таъкидлаш жоиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика