Latest news

00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  0 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3

Таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Нуралиевни табриклаймиз News

Таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Нуралиевни табриклаймиз

Бугун ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли болалар футболи мутахассиси, тажрибали мураббий Дилшод Нуралиев роппа-роса 51 ёшга тўлди.

Бу инсон ҳақида узоқ гапириш мумкин. Акмал Шораҳмедов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Фарҳод Тожиев, Марат Бикмаев каби футболчиларни ўз вақтида кашф этиб, тарбиялаб ўзбек футболига етказиб берганининг ўзиёқ Дилшод Нуралиевнинг қандай тоифадаги мураббий эканлигидан далолат бериб турибди.

Шунингдек, Дилшод Жўраалиевич Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан бирга Осиё чемпиони бўлган. Бунга қадар ҳеч бир терма жамоамизга Осиё чемпиони бўлиш бахти насиб этмаганди. Эроннинг Тахти шаҳри мезбонлик қилган қитъа чемпионати Нуралиев жамоасининг триумфи билан якунланган эди.  Бугунги кунда миллий терма жамоамизнинг аъзолари Рустам Ашурматов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиққов, Акром Комилов сингари футболчилар Дилшод Нуралиевнинг шогирдлари саналади. 

Бугунги кунда "Локомотив" ўринбосарлар жамоасида шунингдек клуб футбол мактабини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшаётган мутахассис ҳақида кўп ва хўп гапириш, у кишига теша тегмаган таърифларни бериш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб,  барча ўзбекистонлик футбол мухлислари, сайтимиз ўқувчилари ҳамда ижодкорлари, шогирдлари номидан Дилшод Нуралиевга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, омад тилаб қоламиз. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Дилшод Жўраалиевич!

Rating: +4   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика