Latest news

11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  6 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  11 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  2 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  3

Талабалар энди «ЎФА Кубоги»да ўйнашади News

Талабалар энди «ЎФА Кубоги»да ўйнашади

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ўзаро меморандум имзолагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ана шу меморандум асосида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақаларини ўтказиш Низоми тасдиқланди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этишдан иборат.

«ЎФА Кубоги» мусобақаси 3 босқичда ўтказилиб, якунда ғолиб аниқланади ва мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланади.

«ЎФА Кубоги»нинг 1-босқичи шу йилнинг март ойида бошланиб, унда ҳудудларда жойлашган Олий ўқув юртлари футбол жамоалари уй-меҳмон тизимида баҳс олиб боришади.

2-босқич апрель, май, июнь, сентябрь ойларида Наманган, Самарқанд, Урганч, Тошкент шаҳарларида ўтказилади. 2-босқичда ҳудудлардаги 1-босқич ғолиблари ўзаро курашишади.

3-босқич финал босқичи ҳисобланиб, бунда 2-босқич ғолиблари Тошкентда кураш олиб боришади ва якнуда ғолиб аниқланади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика