Latest news

22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  57 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  105 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  2 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  416 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  5 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11

Такуми Минамино "Ливерпуль"да. У жамоага фойда келтира оладими? News

Такуми Минамино "Ливерпуль"да. У жамоага фойда келтира оладими?

Юрген Клопп жамоаси япониялик вингерни харид қилиши - футболга боғлиқ қарорми ёки тижорат юриши?

"Ливерпуль" харид қилган Такуми Минамино - ҳозирча қишки трансфер ойнасининг асосий воқеаларидан бири бўлиб турибди. Япониялик иқтидорли ярим ҳимоячи 7,25 млн. фунт - ҳозирги кун учун кулгили пулларга сотиб олинди. Унинг шартномаси тўрт йилга мўлжалланган, демак, ҳаммаси жиддий. Минаминонинг "Зальцбург"даги ўйинлари Юрген Клоппда яхши таассурот қолдирган экан.


Такумига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётганди, аммо ярим ҳимоячи "Ливерпуль"ни танлади. "Қизиллар" узоқ ўйлаб ўтирмади, чунки футболчининг шартномасидаги товон пули кулгили эди. Клоппнинг айтишича, япониялик жамоани кучайтира олар экан, бироқ бунга ҳамма ҳам ишонмаяпти. Осиёлик футболчи бирор грандда пайдо бўлса, кўпчилик бу қарор скаут ва мураббийлари эмас, Осиё бозорини забт этишни истаган клуб тижорат директори томонидан қабул қилинган деб ўйлайди. Қайси фикр тўғрироқ?


Жамоадаги келажаги


Такуми Минамино ҳужумдаги ҳар қандай позицияда ўйнаб кета олади. У "Зальцбург"даги 22та учрашувида 9та гол уриб, 11та голли пас берди. Клопп футболчининг кўплаб позицияда ҳаракат қила олишига эътибор қаратди. Немис мутахассис янги ўйинчини ярим ҳимоя марказига қўйишни ўйлаган экан. Умуман олганда тажрибаларга мос йигит. Осон бўлмаслиги аниқ: Такуми мураббийдан сабрли бўлишни сўради, чунки позиция бўйича унинг рақиблари жуда кўп. Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане ҳеч қачон асосий таркибдан тушиб қолмайди, Шердан Шакири, Алекс Окслейд-Чемберлен, Адам Лаллана ва Жеймс Милнер эса мураббий ишончини қозонган.

Марказга тўхталадиган бўлсак, бу ер янада зич: Жоржиньо Вейналдум, Жордан Хендерсон, Наби Кейта ва Фабиньо. "Ливерпуль"да яхши таркиб мавжуд ва Клопп япониялик учун қаердан жой топиб беришини айтиш қийин.


Тижорий истиқбол


Европа футболи ҳар қанақасига жаҳон бозорига чиқишга ва максимал миқдордаги мамлакатлар - айниқса пул кўп бўлган Осиёга кириб боришга интилмоқда. Англия Премьер-лигаси дунёнинг энг машҳур лигаси бўлиб қолмоқда - унинг аудиторияси ҳажми 4,7 млрд. томошабинни ташкил этади. АПЛнинг 20та клубидан 15таси тўлиқ ёки қисман чет эллик инвесторларга тегишли. Футболкадаги ҳомийларнинг ҳам Англияга алоқаси бор. Хатто таркибни кучайтириш учун қилинган харид халқаро бозорда фойда келтириши мумкин. "Ювентус" Криштиану Роналдуни сотиб олганида, унга футболчи ва инвестиция сифатида қаралган.


"Илк марта "Ювентус"нинг спорт ва тижорат томони бирлашди. Биз футболчи нархи ва келажакдаги даромадга баҳо бердик. Роналду билан шартнома имзолаш майдонда ва унинг ташқарисида фойда келтириши керак" - деганди "Юве" президенти Андреа Аньелли. Ҳаммаси оддий: Жамоа нафақат ажойиб ижрочи, балки чет эллик ҳомийларни олиб келадиган футболчига эга бўлди. Биринчи кундаёқ 7-рақамли ярим миллионта футболка сотилди - бу 60 млн. доллар фойда дегани. Jeep ва Adidas билан битимлар янгиланди, улар икки баравар кўпроқ тўлайдиган бўлишди.

Кўплаб манбаларнинг тасдиқлашича, "Ливерпуль" Такуми Минаминони харид қилиши - Осиё бозорига киришнинг навбатдаги уриниши экан. Япониялик билан шартнома имзоланганидан сўнг, клубнинг Твиттер аккаунтига одатдагидан 15 минг кўп ўқувчи ташриф буюрди. Бундан ташқари "қизиллар"да Япониянинг шина ишлаб чиқарувчи Yokohama компанияси билан шартнома имзолаш учун ажойиб имконият пайдо бўлди. "Челси"нинг ушбу корпорация билан келишуви якунига етмоқда.


Юрген Клопп бир неча кун олдин берган интервьюсида Минаминонинг майдондаги позицияси бўйича бир қарорга келмаганини айтган эди. У ўйлагунича, кўпмиллионли Осиё мамлакатлари мухлислари "Ливерпуль" ўйинларини катта қизиқиш билан томоша қилишади. У майдонда фойда берадими ёки йўқ, буни билмаймиз, аммо у клубга бошқа жабҳада ёрдам бериши аниқ.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика