Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Тактика ёки омад? "Андижон" сардори Қаршидаги ғалабага изоҳ берди News

Тактика ёки омад? "Андижон" сардори Қаршидаги ғалабага изоҳ берди

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг илк турида Қаршида "Насаф" майдонидан ғалаба билан қайтди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоа ҳимоячиси Илдар Маматказин фикрларини билдириб ўтди. "Бургутлар" сардори қўлга киритилган уч очкони қуйидагича изоҳлади. 

- "Насаф" майдонида "Андижон"нинг омади келдими ёки ўйинга танланган режа иш бердими?

- Аввало Андижон халқини ғалаба билан табриклайман. Ҳа, кўпчилик имкониятларимизни паст баҳолаганди. Лекин тўғри танланган тактика иш берди. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажардик. Қолаверса, омад ҳам биз томонда бўлди. Энг асосийси узоқ йўл босиб келган мухлислар далдаси катта ёрдам берди, деб ўйлайман. Уларга раҳмат айтмоқчиман. 

- Ҳаммага  "бош оғриқ" бўлиши айтилаётган "Андижон" исботлашни бошладими? Балки ҳали эйфорияга берилишга эртами?

- Тўғри. Эйфорияга берилиш керак эмас. Тўхтаб қолмасдан ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз лозим. Бизда асосийси жамоа бор. Муҳим қуролимиз биз бир оиламиз. Яна айтиб ўтишим керак, "Андижон" кучли  мураббийга эга. 

- Ўз вақтида "Насаф"да ўйнагансиз. Жамоа ўзгарганми?

-  "Насаф" Ўзбекистондаги энг кучли жамоалардан бири. "Насаф" анча ўзгарган. Йилдан-йилга ўсишга эришган. Мен ўйнаган вақтимда Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев ўринбосарлар таркибида тўп тепарди. Бугун улар етакчи футболчилар. Менга 4-рақамдаги ҳимоячиси ёқди. Ҳусниддин Алиқулов. У келажакда Европада ўйнаши керак.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика