Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган легионер "Бунёдкор" дарвозасига супергол урди News

Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган легионер "Бунёдкор" дарвозасига супергол урди

Черногориялик ярим ҳимоячи билан боғлиқ қизиқарли, бироқ бироз кўнгилсиз воқеа билан ўртоқлашамиз.

2015 йилнинг сентябрида, жумадан шанбага ўтар кечаси тун пайти черногориялик беш нафар футболчи маҳаллий такси ҳайдовчиси Неша Ячимовични калтаклаб, унга тан жароҳати етказишган.

Зўравонлар орасида "Единство" клуби футболчиси Армин Бошняк ҳам бўлган. Ҳайдовчи тезда шифохонага ётқизилган, унга мия чайқалиши, бош қисми ҳамда қўл ва оёқ бўғимларининг шикастланиши ташхиси қўйилган. 

"Улар машинага ўтириши билан орасидан бири машинанинг том қисмини ура бошлади. Мен эса улардан манзилга етгунга қадар ўзларини тўғри тутиши кераклигини айтдим. Яна бири эса уларнинг беш киши эканлигини айтиб, гапга қулоқ солмади. Ахийри улардан машинадан тушларишни сўрадим. Орқага ўтирган йигитлардан бири эса бошимга урди. Хавфсизлик камарини ечиб, машинадан тушмоқчи бўлганимда, бошимга кучли зарба тегди ва ерга йиқилдим. Тиззалаб қолганимда мени дўппослай бошлашди.

Ўзимни қутқариш учун қўшним Раиф Медедовичнинг уйи томон югурдим. Ортимдан учтаси етиб олди ва улардан бири томоғимдан бўға бошлади. У шунчалик қаттиқ қисди-ки, ҳушимни йўқотаёздим. Мен қўйиб юборинг, деб ёлвордим, лекин улар тўхтамади. Қандайдир тарзда қўшнимга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлдим, у эса эпчиллик билан югуриб чиқиб, мени қутқариб қолди. Ишончим комилки, қўшним бўлмаганда, омон қолмаган бўлардим, ундан бениҳоя миннатдорман", — деди ҳайдовчи.

Қайд этилишича, футболчилар ўша куни спиртли ичимликлар истеъмол қилган.

Воқеадан сўнг зўравонлар ҳибсга олиниб, сўроқ қилингач, қўйиб юборилган. Бошняк клуб интизом қоидаларини бузганлиги учун дисквалификация қилинган.

Шофёр эса бундан норози бўлган: "Мен калтакланган ҳолда қимир этолмай ётибман, улар эса шаҳар кезиб юришибди. Бундай адолатсизликка чидаб бўлмайди".

29 ёшли футболчи фаолияти давомида "Единство" (Черногория), "Искра" (Черногория), "Рудар Плевля" (Черногория), "Зета Голубовац" (Черногория), "Балкани" (Косово), "Тампинс Роверс" (Сингапур) каби клубларда тўп тепган. 

Яқинда эса у 2024 йилнинг ёзигача "Андижон" билан шартнома имзолади.

Янги клуби сафидаги иккинчи ўйинида эса "Бунёдкор" дарвозасига ажойиб гол урди, бироқ бу ҳам жамоасини ҳам мағлубиятдан қутқариб қола олмади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика