Latest news

01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  9 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Таиландлик мухлислар билан суҳбат News

Таиландлик мухлислар билан суҳбат

U-23 Осиё Кубоги "С" гуруҳи 1-туридан олган Таиланд-Вьетнам (2:2) учрашувидан кейин мухбиримиз таиландлик мухлислар билан суҳбат қурди.

- Ўзингизни таништиринг...

- Менинг исмим Сувадита. Мен ва акам Таиланд жамоаси мухлисларимиз.

- Таиланд – Вьетнам (2:2) учрашуви ҳақида фикрингиз...

- Ўйин жуда ҳам ажойиб бўлди .Биз бу ўйинда ғалаба кутган эдик, аммо дуранг ҳам ёмон натижа эмас.

- Таиланд жамоаси гуруҳидаги рақиблари хусусида қандай фикрдасиз?

- Рақибларимиз жуда ҳам кучли, айниқса, Жанубий Корея. Улар Малайзия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Кейинги ўйин айнан уларга қарши кечади. Севимли жамоамизга қийин бўлади.

- Бу турнирда чемпионлик учун асосий даъвогар қайси терма жамоа деб ўйлайсиз?

- Ўйлашимча, Жанубий Корея (акасининг фикрича, Япония). Уларда талайгина юлдузлар бор.

- Ўзбекистонга келгунингизга қадар юртимиз хақида нималарни билар эдингиз?

- Ўзбекистон жамоаси "Осиё оқ бўрилари" деган лақабга эга. Технологик ва стратегик тарафдан тез ривожланаётган давлатлигини эшитганман.

- Об-ҳаво борасида нима дея оласиз?

- Бу ер иссиқ экан, аммо Таиланд янада иссиқроқ (кулади). Бироқ бу ерни об-ҳавоси Таиландникидан қуруқлиги билан фарқ қилар экан ва кечалари салқин бўларкан.

- Юртимизга қачон келдингиз?

- Бугун тонгда.

- Миллий таомларимизни татиб кўришга улгурдингизми?

- Ҳа, аммо номи эсимдан чиқди. Гуруч ва гўштдан иборат эди (палов - таҳр.). Бу таомингиз жуда машҳурлигини эшитдим. 

Учқун Азимов суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика