Latest news

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  26 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Таиланддаги мусобақадан дастлабки таассуротлар ФОТО News

Таиланддаги мусобақадан дастлабки таассуротлар ФОТО

Таиланд пойтахти Бангкок футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

ОФК футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида старт олди. Таъкидлаш жоиз, мазкур ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ОФК таснифида илк бора ўтказилмоқда. Футзал спорт тури айни дамда дунёда анча ривожланди ва дунё миқёсида ўз ўрни ва обрўсига эга бўлиб бормоқда. Қолаверса, қитъада футзал сўнгги йилларда анча ривожланди. Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди. Жаҳон чемпионати баҳсларида Осиё жамоалари муносиб иштирок этиб келишмоқда. Осиё Футбол Конфедерацияси қитъада футзални ривожлантириш мақсадида бир қатор турнирлар ташкил этишни бошлаган. Бунгача, эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати баҳсларини, шунингдек, клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларини ташкил этиб келган ОФК, эндиликда U-20 Осиё чемпионатини ўтказишга қарор қилган. Ушбу ёш тоифасидаги илк Осиё чемпионати эса, қитъада бир қатор футзал мусобақаларини ўтказишда анча тажрибага эга бўлган Таиландда ўтказилмоқда.

Осиё чемпионати мезбони
Таиланд айни дамда Осиёда футзал спорт тури энг яхши ривожланган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Таиланд терма жамоаси Осиёда футзал спорт турида анча обрўга эга. Таиланд Осиё миқёсидаги мусобақаларда мунтазам равишда совринли ўринлар учун курашадиган, футзал спорт тури анча ривожланган мамлакат эканлигини биламиз. Шунингдек, Таиланд бир қатор Осиё чемпионатлари мезбони, 2012 йилда футзал бўйича Жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлиқ қилган. Бундай халқаро турнирларни ташкил этиш ва мезбонлик қилиш тажрибасига эга бўлгани боис, ОФК U-20 ёшлар ўртасидаги илк Осиё чемпионати мезбонлигини Таиландга топширган.



Савия
Албатта, ёшлар ўртасидаги баҳслар, турнирлар савия борасида катталар ўртасидаги турнирлардан фарқ қилади. Ёшлар иштирокидаги ўйинлар анча қизиқарли ва шиддатлироқ ўтади. Шунингдек, бундай турнирларда олдиндан фаворитларни айтиш қийин. Эрон, Япония, Таиланд ҳамда Ўзбекистон доимий фаворитлар, аммо бугунги кунда бир қатор бошқа терма жамоалар ҳам савия борасида қитъада етакчи бўлган терма жамоаларга яқинлаша олишди. Осиё футзалда бугунги кунда жаҳонда ҳам ўз нуфузига эга. Ёшлар ўртасидаги бундай турнирлар эса, албатта Осиёда ушбу спорт турининг ривожига, савиянинг ошишига хизмат қилади.



Фаворитлар
Эрон – Футзал бўйича Эрон терма жамоаси барча ёшдаги терма жамоалар орасида қитъада етакчи эканлиги сир эмас. Ушбу Осиё чемпионатида ҳам, Эрон энг асосий фаворит. Форслар илк ўйиндаёқ турнирга ғалаба учун келишганини исботлашди ва йирик ҳисобда ғалабага эришишди. Албатта, илк ўйиндан кейин уларни энг асосий фаворит дейишга эрта. Аммо, жамоа кўрсатаётган ўйин, катталарга ҳос совуққонлик, техника ва жисмоний жиҳатдан анча бақувватлиги, уларни асосий фаворит дея аташга мажбур қилмоқда. Жамоа турнир давомида катта захира билан ўйнаши ва асосий босқичдагина ҳақиқий кучини кўрсатишига шубҳа йўқ.



Таиланд
Таиланд миллий терма жамоасининг асосий футболчилари доим ёшлардан иборат бўлган. Бугунги терма жамоа ҳам ўз уйида мухлисларни хурсанд қилишга қаттиқ киришгани аниқ. Қитъа футзалида энг кучли деб эътироф этиладиган таиландликлар юқори техника, тезлик, тактика каби жабҳаларда энг кучли терма жамоалардан бири. Терма жамоа янги мураббий билан янгича услубда ҳаракат қилмоқда. Қолаверса, мезбонлик фактори уларга ёрдам бериши мумкин.

Япония – Япония терма жамоаси турнирдаги илк учрашувдаёқ мамлакатда футзал ҳамон етакчи спорт турларидан бири эканлигини кўрсатди. Япония ёшлари катталар сингари етарлича тажрибага эга бўлмасликлари мумкин, аммо жамоа биринчи ўйинда айнан катталарга хос ўйин кўрсатди. Совуққон, кучли техника ва кучли ижрочиларга эга японларни ҳам турнир фаворитлари қаторига қўшиш мумкин.



Сенсация қилиши мумкин
Индонезия – Турнир давомида айнан Индонезия ёшларини томоша қилиш қатъий тавсия этилади. Агар сиз шиддатли, голларга бой, чиройли ва ажойиб курашларга бой ўйин кўришни истасангиз, айнан индонезияликлар ўйинини томоша қилинг. Жамоа кутилмаганда, турнирнинг дастлабки икки ўйинида рақибларини эсанкиратиб қўйди. Илк турда, ўзидан анча кучли ва тажрибалироқ рақиб – Тожикистон ёшларини чиройли тарзда мағлуб этган индонезияликлар, иккинчи турда Хитой Тайпейи ёшлар терма жамоасига 6та гол уришди. Умуман, Индонезия терма жамоасини фаворитлар қаторига бемалол қўшиш мумкин. Жамоа кўрсатаётган ўйин таҳсинга сазовор. Жамоа тажрибаси камлиги ва жамоа ҳимоясининг бироз кучсизроқлигини ҳисобга олмаса, жамоа узоққа бориши мумкин.



Кўриш тавсия этилади
Ироқ, Афғонистон
Ироқ ҳамда Афғонистон терма жамоаларини ҳам бемалол фаворилар қаторига қўшиш мумкин. Ироқ термаси анча кучли футзалчилардан ташкил топгани ва катта турнирларда ўйнаш тажрибаси уларга ёрдам бериши мумкин. Терма жамоанинг асосий қисми катталар терма жамоаларида иштирок этиб келишади ва бу борада улар анча тажрибага эга.
Афғонистон эса, ҳозирча турнирнинг энг кутилмаган сенсациясини намойиш этиши мумкин бўлган терма жамоаларидан бири сифатида тилга олинмоқда. Шунингдек, Афғонистон ҳозирча турнирдаги энг йирик ғалабага муаллифлиқ қилмоқда. Албатта, Бруней унчалик жиддий рақиб эмас, аммо, Афғонистон терма жамоаси мухлислар ва мутахассислар томонидан анча илиқ тарзда баҳоланмоқда.



Ўзбекистон
Хосе Мария Мендес бош мураббийлигидаги ёшлар терма жамоаси мусобақани Мьянма устидан қозонилган йирик ғалаба билан бошлади. Албатта, илк учрашувдаги йирик ҳисобдаги ғалаба терма жамоага яхши кайфият ва катта стимул беради. Терма жамоа турнирда фаворитлардан бири ва гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашига шубҳа йўқ. Аммо, терма жамоа илк бор бундай мусобақада иштирок этмоқда. Тажриба ва маҳорат бобида бир иккита терма жамоаларга рақобат қилишга ва улар билан куч синашишга мажбур қилади. Аммо, Хосе Мария Мендес тажрибали мураббий ва у ёшлар билан яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қилади. Ҳозирча, терма жамоа мусобақа иштирокчилари орасида кўпчилик томонидан ижобий баҳоланмоқда. Терма жамоа мутахассис ва мухлислар томонидан сирли жамоалардан бири сифатида эътироф этилмоқда.


Абдураҳмон Фозилов
Бангкок, Таиланд

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика