Latest news

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  0 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  106 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга Осиё кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик" News

Таиланд бош мураббийи: "Ўзбекистонга Осиё кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик"

Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи "C" гуруҳи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд ўйини (2:0) бўлиб ўтди.

Учрашувдан сўнг Таиланд бош мураббийи Александр Полкинг фикрларини билдирди.

 Ўйин ҳақида

- Илк навбатда, Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоангиз яхши ўйнади ҳамда ҳақли равишда биринчи ўринни қўлга киритди. Сизда яхши жамоа шаклланган. Ўйин давомида жамоа ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезкорлик намойиш этди. Бизда эса ортга қайтишда хатоликлар юзага келди. Шунга қарамай, биз бу ерга Осиё Кубогига йўлланма олиш учун келгандик ва мақсадимизга эришдик. Жамовий ўйинимизни яхшилаш учун олдимизда бир йил муддат бор.

- Нима учун биринчи таймдан сўнг биратўла тўртта ўзгаришга қўл урдингиз? 

- Биринчи тайм ҳақида таасуротларим яхши эмас, шу сабабли, тўртта ўзгаришга қўл урдим.

- Бугун ҳимояланишда Шомуродовга кўпроқ эътибор қаратилди, шу боис унинг атрофидаги футболчилар эркин ўйнашди. Ҳимояланишда Шомуродов учун алоҳида режа тузганмидингиз?

- Шогирдларим фақатгина Шомуродов эмас, Машариповни ҳам қаттиқ қўриқлашга ҳаракат қилди. Иккаласи ҳам хавфли ўйинчи. Ўзбекистон бугун одатдагидан кучлироқ ўйнади. Рақиб футболчилари ўйин давомида ўз жойларини тез-тез ўзгаритиришди, ҳимоядан ҳужумга тез ўтишди, бу ҳам бизга салбий таъсир кўрсатди. 

- Осиё Кубогигача бир йил вақтингиз бор. Бу муддат қанчалик таъсир қилади жамоага?

- Бизда жуда тиғиз вақт кутиб турибди, чунки футболчилар клубларда ҳам фаолият кўрсатади. Уларнинг клуб сафидан жароҳатларсиз келиши муҳим аҳамиятга эга. Барчанинг таркибда бўлиши ишимизни осонлаштиради.

- Фикрингизча, Ўзбекистоннинг ўйинини қандай яхшилаш мумкин?

- Ҳар қандай жамоани янада яхши бўлишга ундаш мумкин. Ўзбекистон тартибли ўйин кўрсатади, таркибида топ чемпионатларда тўп тепадиган футболчилар бор, улар маҳоратли. Ўзбекистоннинг энг кучли ўйинини айнан бугун гувоҳи бўлдик.

- Рақиб бундай ўйин таклиф этишини кутганмидингиз?

- Биз қўрқмасдан ҳужумлар ташкиллаштириб, олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Ишончим комилки, кейинчалик шундай рақибга дуч келсак, нима қилиш кераклиги борасида маҳорат дарси ўтадик. Келгуси босқичда яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика