Latest news

09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  8 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  7 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  2 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  9

Таҳлил. Ўзбекистон Таиландни ютди. Лекин кўнгил хотиржам эмас News

Таҳлил. Ўзбекистон Таиландни ютди. Лекин кўнгил хотиржам эмас

Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финалда Таиланд тўсиғидан ўтиб олди. "Муҳими натижа-ку",- дейишингиз табиий.

Ғалаба ёқимли. Йигитларга ирода ва меҳнат учун раҳмат айтишимиз керак. Лекин дейдиган томонларимиз ҳам йўқ эмас. Олдинда мезбон Қатар билан чорак финал ўйини, кейин эса ярим финал, финал кутиб турибди. Идеалимизда чемпионлик, реал вазиятда ярим финал яхши натижа. Аммо ўйиндан-ўйинга қалқиб чиқаётган муаммолар юқоридаги икки натижани ҳам йўққа чиқармасайди, деб қўрқаман. 

Таиланд билан тўқнашув таҳлили

Гарчи ўйиндан аввал Таиланд осон рақиб сифатида қаралаётган бўлсада, ҳозирги ҳолатимизда улар бизга етарлича қаршилик кўрсатишини кутгандим. Таиланд футболи ҳақида кетганида, отам айтиб берган "БЕК Теро Сасана"нинг ОЧЛ ярим финалида "Пахтакор"ни ютиб финалга чиққани , ўзим гувоҳ бўлган "Бурирам Юнайтед"нинг "Бунёдкор"ни плей-оффда қолдириб кетгани кўз олдимда гавдаланди. Демак уларда футбол кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган. Таиланднинг 2019 йил БАА мезбонлик қилган Осиё Кубогида гуруҳдан чиққани бугунгидек қабул қиланган. Қатардаги Осиё Кубогида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормагани-ю, биздан 2 кун кўп дам олгани, япониялик Ишиданинг ишига ёндашуви ҳақида кўп гапирдик. Лекин Ўзбекистон даражаси учун қўрқинчилик рақиб эмасди. Гуруҳдаги 3та ўйинда рақиблар Таиланд дарвозаси олдида анча вазиятлар яратгани, етарлича зарбалар йўллагани, ўйинни қўлга олгани биз хотиржам ютишимизга шама қилаётгандек эди. Дейлик, Саудия Арабистони 90 дақиқа тўпни 73 фоизга назорат қилди ва 7та аниқ зарба йўллади. Шунчаки гол уришни исташмаганди шекилли. Ўмон ва Саудия Арабистони ўйин тарафлама Таиланддан устун келишганди.  

"Бошсиз чавандоз"

Таркиб бутун бўлганида ўйиндан олдин Катанецнинг қайси футболчиларни майдонга туширишини осонгина тахмин қилаётган эдик. Алижоновнинг жароҳати Насруллаев ва Сайфиевни жой алмашиб ўйнашига, Насруллаевнинг жароҳати Зафармурод Абдираҳматовнинг майдонга тушишига, кейинги ўйинда бу позицияда яна бир бошқа футболчи Азиз Турғунбоевнинг ҳаракат қилишига олиб келди. Шукуровнинг шамоллаб қолиши ортидан Диёр Холматов дебютини ўтказди. Унинг пасини  Пабло Пикассо кўрганида санъат асари яратган бўлар эди. Ҳужумда эса Катанец тажрибаси давом эттирилди, яна соф ҳужумчисиз ўйин бошланди ва тугатилди. Ўрунов, Файзуллаев, Машарипов ҳужум учлигини ҳосил қилишди. Бобир Абдихолиқов ва Азиз Амонов ўз имкониятини ҳамон кутяпти (шу жойига "Кутаман" қўшиғи). Бунинг натижасида вингерларнинг функцияси ортмоқда, улар вазифаларини ўзгартиришга ҳам тўғри келмоқда. Остоннинг маҳоратига шубҳамиз йўқ. Лекин Катанец унинг на кучли тарафидан фойдалана оляпти, на ҳужумчилик сифатларини очяпти. Мураббийнинг кучли томони шунда бўлиши керакки, у футболчини устун тарафидан фойдаланиши ёки янги қирраларини очиши лозим. Ҳужумчисиз жамоа худди "бошсиз чавандоз" каби. Чавандоз бошсиз йўлида давом этяпти, унинг вазифасини бошқа аъзолари бажара оляпти-ю, ўзининг вазифаси қолиб кетяпти. 

Таиланд гуруҳ босқичида рақиблар дарвозасига жами 6та аниқ зарба йўллади, шундан 4таси битта ўйинга Қирғиз Республикаси, 2таси Ўмон дарвозасига тўғри келади. Кеча рақибимиз дарвозамиз томон 3та аниқ йўллади ва 1таси гол билан тугади. 

Яна бир қизиқ статистика. Таиланд тўп назоратини "ёмон" кўрадиган жамоа эди. Улар гуруҳдаги 3та ўйинда ўртача 35 фоиз тўпга эгалик қилишди. Кеча бу жамоа Ўзбекистонга қарши 55 фоизлик натижани қайд этди. Шахсан мен учун Таиланд аввалги ўйинлардан кутилганидан кучли ҳаракат қилди. Пасларнинг аниқлиги 81 фоизни кўрсатмоқда. Бу Таиланднинг Осиё Кубогидаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Умуман терма жамоамизнинг ҳар қандай ғалабаси кўтаринкилик бергани каби хулоса ҳам берадиган жиҳатлари бўлиши керак. Терма жамоамизнинг бир нечта ўйинларда Мексика, Эрон, Австралия, Таиланд билан ўйинларда характер кўрсатгани ва натижа кўрсатаётгани эса Катанецнинг қайсидир маънода олиб борган ишининг маҳсули дейиш мумкин. 


Қизиқарли фактлар

- Таиланднинг Осиё Кубогидаги голсиз серияси якунига етди. Масатада Иши шогирдлари сўнгги бор мусобақадан олдин Япониядан 4та гол ўтказиб юборган эди.

- Азиз Турғунбоев Ўзбекистон терма жамоамизнинг 47, Аббос Файзуллаев 48-голини урди. 

- Аббосбек Файзуллаев терма жамоадаги юбилей 10-ўйинида 3-голини урди. 

- Таиланд 17 йилдан сўнг Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилди. Рақибимиз сўнгги бор 2007 йил "Қирол Кубоги" доирасида Ўзбекистонга 3та гол урган ва 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. 

- Ўзбекистон ўз тарихида иккинчи бор Осиё Кубоги плей-офф баҳсида ғалаба қозонди. Бундан олдинги ягона ғалаба 2011 йил чорак финалда Иордания устидан қўлга киритилганди - 2:1.

- Диёр Холматов Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилди. 

- Сречко Катанец мураббий сифатида илк бор Осиё Кубоги плей-офф ўйинида ғалаба қозонди. Бундан аввал словениялик мутахассис 2011 йил БАА билан гуруҳда қолиб кетган бўлса, 2019 йил Ироқ билан плей-оффда Қатарга мағлуб бўлганди. 

Виктор Карпенко: - Ҳар бир Осиё Кубогида мезбонларда имконият кўпроқ бўлади. Улар фаворит дея қаралади. Қатар ўз майдонидаги ўйинларда ишончли ўйин кўрсатиб, чорак финалга етиб келди. Улар ўтган Осиё Кубогидаги муваффақиятни яна такрорлашни исташлари табиий. Осон бўлмайди. Лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Барчаси майдонда ҳал қилиниши керак. Икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб. Терма жамоамиз ўзининг кучли сифатларини кўрсатиб, ярим финалга йўлланма олади, деган умиддаман. 

Акмал Холматов: - Таиланд билан ўйинни ҳар доимгидек яхши бошладик ва биринчи бўлиб гол урдик. Голгача ҳам хавфли вазиятларимиз етарлича бўлди. Бундан кейин ҳам гол урмасак бўлмасдида. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биз кучли терма жамоамиз. Буни кўрсатяпмиз ҳам. Биринчи голдан сўнг хотиржамликка берилишдими ёки бошқа сабабми тезда жазоланишди. Хурсанд қилгани яна ўйинга қайтишди ва ғалаба голини уришди. Шу куни Ўзбекистон кучли эди ва ҳақли ғалабага эришди. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика