Latest news

17:21"Барселона" Арауходан норози  1 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  5 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  37 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0

Таҳлил. Газзаев рус футболининг инкироз сабабларини санаб берди News

Таҳлил. Газзаев рус футболининг инкироз сабабларини санаб берди

Машҳур мураббий, ҳозирда Россия Федерацияси Давлат Думасида депутат ва спорт ва жисмоний тарбий қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган Валерий Газзаевнинг фикрича, Россия терма жамоасининг салбий натижаларига фақат мураббий футболчилар айбдор эмас.

- Миллий жамоанинг ўйини яна бир бор ёмон таассурот уйғотди. Мен баҳсни телевизор орқали томоша қилдим ва шарҳловчининг биринчи бўлимдаги сўзларидан ҳайрон бўлдим: "Терма жамоа позицион ҳимояда яхши ўйнаяпти". Ёки у атайин мухлисларни чалкаштиряпти ёки, қўпол сўзларим учун кечирасиз, жамоа устидан куляпти. Гап ҳимоядаги қайси ҳаракатлар ҳақида кетмоқда?! Ўша пайтда деярли иккинчи таркиб билан ўйнаган Бельгия терма жамоаси тўпга эгалик қилиш бўйича устун эди (30 - 70). Россия ижросидаги футбол сифати жуда паст бўлди ва сўнгги дақиқаларда урилган голлар бизни чалғитмаслиги керак. Баҳсдаги ягона ёрқин жиҳат бу "Фишт" стадионининг мухлислар билан тўлиши ва майдоннинг ажойиб ҳолати бўлди. Аммо умид қиламанки ЖЧ-2018 олдидан инфратузилма борасида муаммолар бўлмайди. Албатта спортчиларимизнинг натижаларидан фарқли равшида...

Тан олиш керак, рус футболи тизими инқирозда. Аввалроқ ушбу саволни илгари суриш керак эди: Бу ўрада эканлигимизга ким айбдор?

Сўнгги йилларда асосий айбдорлар мураббий ва футболчилар бўлиб қолди. Буни Адвокат, Капелло, Слуцкий бошидан ўтказди, энди навбат Черчесовга. Футболчилар ҳам жиддий танқид остида қолишмоқда. Натижалар эса борган сари ёмонлашиб кетяпти. Евро-2016 даги муваффақиятсизликдан сўнг янги бош мураббийи 7 та назорат учрашувида миллий терма жамоа сафида ўйнашга даъвогар бўлган барча футболчиларга ўзини кўрсатиш учун имконият берди. Бизда терма жамоа учун футболчилар танлови катта эмас. Умид қиламанки мураббий тўғри қарор қабул қилиб, ЖЧда иштирок этадиган футболчига керакли баҳо бера олади.

Содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарликни рус футболи раҳбарияти ҳам ўз бўйнига олиши керак. Мен хатто ҳозирги натижалар ҳақида гапирмаяпман, умуман футболимизнинг ҳолатини назарда тутяпман. Биз мураббийларни алмаштиришимиз, чет элликларни натураллаштиришимиз мумкин - бу энг асосийсини ўзгартирмайди. Россия футболини нотўғри боқариш қуйидаги оқибатларга олиб келади:

Биринчи. Мамлакатмиз 7 йил олдин ЖЧ-2018ни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2010 йилдан бошлаб ҳеч қандай сифатли ўсиш кузатилмади. РФИ томонидан келажак учун Россия футболининг ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмади.


Иккинчи. РФИ аввалроқ қилиниши керак бўлган ҳеч қандай ислоҳот ўтказмади.

Учинчи. Футболимизда легионерларга бўлган лимит давом этмоқда ва катта маошлар туфайли бутун бир авлод футболчиларининг ривожланмаслигига олиб келди.

Тўртинчи. Болалар ва ўсмирлар футболи билан ҳеч ким шуғулланмаяпти, демак, Россия футболининг келажаги йўқ. Терма жамоага даъвогар футболчилар йўқлигидан буни билиш мумкин. Борлари эса, халқаро даражага жаво бермайди.

Бешинчи. 2010 йилдан буён бизнинг терма жамоаси иккита Европа чемпионати ва битта Жаҳон чемпионатида иштирок этди, битта мундиални ўтказиб юборди. Бу мусобақалар бизнинг жамоа учун уйдаги ЖЧ-2018га тайёргарлик бўлиши керак эди. Бунинг ўрнига – шармандалик кетидан шармандалик, ҳар бир кейинги мусобақа олдингисидан ёмон тугайверди. Ҳар бир циклда янги мураббий пайдо бўлаверди. ЖЧ-2018га тайёргарлик ҳақида гап-сўз бўлгани йўқ.

Олтинчи. Бизнинг терма жамоа ФИФА рейтингида 61-ўрингача тушиб кетиб антирекорд қайд этди. Бизни бундан ҳам ёмонроғи кутаяпти шекилли.

Еттинчи. Россия жаҳон футболидаги ҳамда халқаро футбол ташкилотларида ўз обрў ва эътиборини йўқотди.

Саккизинчи. 1947 йилдан буён илк бор Россиядан ФИФА ва УЕФА бошқарувида биронта вакил йўқ. Бу халқаро футболдаги муҳим масалаларни ечишда катта минус ва кейинги мундиал бизда бўлишини ҳисобга олсак абсолют нонсенс.

Худди Россия футболи раҳбарларини барчаси қониқтираётгандек таассурот қолдирмоқда. Агар яна натижа бўлмаса, барча яна мураббий ва футболчиларни танқид қилади. Айни пайтдаги РФИ тизимида афсуски мен ривожланишни ҳам, келажакка ишончни ҳам кўрмаяпман.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика