Latest news

16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  0 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  8 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  49 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5

Таганлик ёшлар яшил майдонда News

Таганлик ёшлар яшил майдонда

Tags :  Хоразм
Ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Хоразм вилояти Янгиариқ туманининг “Наврўз” футбол клуби томонидан ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказиш анъанага айланган.

Албатта, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Тумандаги Таган қишлоғининг “Киллавит” стадионида  2004-2005 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида турнир уюштирилди. Ўтганларни ёд этиш,  нуроний отахон  ва онахонларни ардоқлаш ва уларга меҳр-мурувват кўрсатиш  каби халқимизнинг азалий урф-одатлари, қадриятларини  эъзозлаш, бунинг баробарида, ёшларни спортга ошно тутинишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада мазкур қишлоқнинг тўрт жамоаси ўзаро куч синашди.

Учрашувларни юқори савияда олиб борган “Наврўз” жамоаси (мураббийи Қ. Собиров) ғолибликни қўлга киритди. Кейинги фахрли ўринларга “Гулшанда” маҳалласи ва 15-сон умумтаълим  мактаби жамоалари сазовор бўлди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика