Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  102 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик” News

Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик”

“Навбаҳор” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб журналистларнинг саволларига “Динамо” жамоаси устози Тачмурод Агамуродов жавоб қайтарди.

Тачмурод Агамуродов (“Динамо” жамоаси бош мураббийи): - Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида гап кетганида олдинги ўйинлардаги каби биз учун қийин кечди. Якунда дуранг натижани сақлаб қола билмадик. Агарда воқеалар ривожи бизнинг фойдамизга ишлаганида кўпи билан дуранг қайд этишимиз мумкин эди. Бироқ, мезбонларнинг урган иккинчи голлари чоғида бироз хушёрликни йўқотишимиз панд берди. Майдонда эса кескин кураш кечди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ижобий натижани қайд этиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Футболда кимдир ютади, бошқаси эса мағлубиятга учрайди.

- Жамоангиз ўйинда ёмон кўринмади. Яъни футболчилар муносиб тарзда тўп суришди. Чемпионат стартидаги натижаларни ижобий кўриниш олмаганлигига асосий сабаб нимада?
- Биринчи навбатда таркибни шакллантиришда кечикдик. Кўплаб жамоалар таркиб борасида январь ойидаёқ бир тўхтамга келиб улгуришганди. Тўғри улар сафига айрим ўйинчилар ҳам қўшилган. Лекин, уларнинг сони бир-икки нафардан ошгани йўқ. Биз эса февраль ойига келибгина таркиб йиғишни бошладик. Бундай шароитда футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилаш билан бир қаторда ўзаро боғлиқликни ҳам шакллантириш талаб этилади.

Ихтиёримизда мавжуд бўлган вақт оралиғида рақобатга бардош бера оладиган жамоани чемпионат стартига тайёрлай олмадик. Турдан-турга жамоамиз ўйини кучайиб бормоқда. Афсуски, бундай ҳолат бизга қулайлик яратиб бермаяпти. Яъни жамоамизга осон бўлаётгани йўқ. Айнан юқоридаги сабаблар жамоамизни икки бўлим давомида бир маромда тўп суриши имкониятини бермаяпти. Аксарият учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида рақибга имкониятни бой бериб қўймоқдамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика