Latest news

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  4 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  6 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Тачмурод Агамуродов: “Динамо" таслим бўлмайди” News

Тачмурод Агамуродов: “Динамо" таслим бўлмайди”

“Динамо” – “Пахтакор” ўйинидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Тачмурод Агамуродов учрашув ҳақида фикр билдирди.

- “Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклайман. Бу жамоа бугун ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Ўз ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, кучли рақибга қарамай, футболчиларимиз учрашувни яхши бошлашди. Биринчи бўлимда ҳисобни очиб, ўйинда ишончли кўриндик, яхши ҳаракат қилдик. Афсуски, бўлимни ғалаба билан якунлаш арафасида, кераксиз хатолар эвазига кетма-кет иккита гол ўтказиб юборишимиз жамоага таъсир қилди.

Иккинчи бўлимда эса “Пахтакор”нинг маҳорат ва тажриба бобида устунлиги, захираси кучли эканлиги билинди. Биз эса уч нафар асосий таркиб футболчиларимизни майдонга тушира олмадик. Рақиб жамоа сафидаги кўпгина футболчилар терма жамоа аъзоси саналишади. Иккинчи бўлимда уларни тўхтатиб қолиш қийин бўлди.

Бугунги мағлубиятга қарамай, “Динамо” курашишда давом этади. Олдинда тўртта тур бор ва биз учун бу баҳсларнинг барчаси сўнгги ўйиндек ўтади. Таслим бўлиш ниятимиз йўқ, имконият бор экан охиригача курашамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика